Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  14 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  4 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз" News

Анасхон Раҳматов: "Осиё чемпиони бўлиш учун охиригача ҳаракат қиламиз"

Кувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлашди. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Анасхон Раҳматовнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

"Тўғриси, Тожикистон билан ўйин жуда қийин кечди. Иккинчи таймда ҳисобдан келиб чиқиб бироз хотиржамликка берилдик. Бу эса бизнинг зараримизга ишлади. Бироқ жамоамиз билан муҳим ғалабани қўлга киритдик.

Иккинчи голдан кейин бизда ҳеч қандай саросима ҳолати кузатилмади. Биз ўз кучимизга ишонардик ва ғалаба билан баҳсни тугатишга ишонгандик.

Гуруҳнинг 3-турида Баҳрайн билан жуда қизиқарли баҳс кутиб турибди. Ушбу беллашувда ҳам биз ғалаба учун майдонга тушамиз.

Худо хоҳласа, биз Осиё чемпионатида фақат ғолибликни мақсад қилганмиз. Бу мақсад учун астойдил ҳаракат қиламиз", – дея фикрларини якунлади Раҳматов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика