Latest news

00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  28 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қоғозистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1 21:00АПЛ. "Манчестер Сити" Холанднинг дубли эвазига "Эвертон"ни мағлубиятга учратди  7 20:45"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда  3

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди News

Ана холос, Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди

Шу йилнинг 6 апрель куни ОФК президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади.

ОФК президентлиги учун номзодлар уч нафар эди. Булар - амалдаги президент Шайх Салмон Иброҳим бин Халифа (Баҳрайн), Муҳаммад Ал Ромаити (БАА) ҳамда Сауд Ал Моҳаннади (Қатар). 

Март ойи ярмида амирлик фуқароси Муҳаммад Ал Ромаити сайловда қатнашмаслиги ҳамда ўз номзодини қайтариб олгани ҳақида хабар бергандик. Энди бўлса қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ҳам сайловда иштирок этишдан воз кечди. 

Эндиликда президентлик учун курашда фақат Шайх Салмоннинг бир ўзи қолди ва 6 апрель куни унинг яна тўрт йил муддатга сайланиши маълум бўлди. ОФКга аъзо 47та ассоциациядан 40таси аллақачон ўз овозини амалдаги президентга бериб бўлган. 

Сауд Ал Моҳаннади ўз номзодини қайтариб олгач, Қатар футбол ассоциацияси расмий сайти орқали шундай деди: "Мен шахсан, шу билан бирга Қатар ФА ҳам Шайх Салмон номзодини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, ҳозирги президент бошчилигида Осиё футболи кўзланган мақсадга эришади". 

Араб футбол сайтларининг ёзишича, қатарлик Сауд Ал Моҳаннади ОФК президентлиги учун курашдаги рақобатчиси Муҳаммад Ал Ромаити ўз фикридан воз кечганидан сўнг шундай қарорга келган. 

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика