Ана холос! Роналду "Ньюкасл" ва "Ал Насср" ўртасида танлов қилади
23 nov 2022 07:45
News
Ана холос! Роналду "Ньюкасл" ва "Ал Насср" ўртасида танлов қилади
Айни пайтда унда иккита асосий вариант бор: Англиянинг "Нюкасль" ва Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клублари, деб ёзади "Марcа".
Эслатиб ўтамиз, ҳар икки клуб Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон номи билан боғлиқ.
22 ноябрь куни "Манчестер Юнайтед" ва 37 ёшли ҳужумчи ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилди.
Британия матбуотига кўра, Роналду шу туфайли 16 миллион фунт стерлинг йўқотади.
Криштиану Роналду Қатардаги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин Британиянинг "The Sun" нашрига интервью бериб, амалдаги бош мураббий Эрик тен Ҳагни ҳурмат қилмаслигини айтди.
Португалиялик футболчи жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments