Latest news

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  67 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  34 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Ана холос, пишди гилос! ОЧЛдаги квоталаримиз тушиб кетди News

Ана холос, пишди гилос! ОЧЛдаги квоталаримиз тушиб кетди

Кеча ОЧЛда 1/8 босқич ўйинлари якунига етди. Унга кўра бизнинг минтақадан ҳар бир давлатдан биттадан жамоа кейинги босқичга йўл олди.

Булар: "Ал Аҳли" (БАА), "Нафт" (Эрон), "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) ва "Лаҳвия" (Қатар). 

1/8 финалда Қатарнинг икки клуби ўзаро баҳс юритганлиги ва бизнинг биронта жамоамиз гуруҳдан кейинги босқичга чиқа олмаганлиги сабабли, ОЧЛдаги ўрнимизни Қатарга бой бердик.

Минтақада тўртинчи ўринда бўлган Ўзбекистон, "Лаҳвия"ни кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиши натижасида бешинчи ўринга тушиб кетди. Бу эса 1+2 кўринишдаги йўлланма дегани. Бу ҳақдаги жадвални Алишер Никимбаев ўзининг "файсбук"даги саҳифасида эълон қилган.

2015 йилда қайд этилган натижалар ўз навбатида 2017-2020 йиллар учун амал қилади. Бу тўрт мавсум дегани. Шундай бўлсада, тўртинчи ўринга кўтарилиш учун имкониятга эгамиз. Бунинг учун "Лаҳвия" 1/4 финал босқичда омадсиз иштирок этиши ва аксинча Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил бўлиб ўтадиган барча расмий ўйинларда ижобий натижага эришиб ФИФА рейтингида кўпроқ очкога эга бўлиши керак. Шундагина олий лига клубларимиз 2+2 кўринишдаги йўлланмага эга бўладилар. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ҳам Ўзбекистон олий лигаси 3+1 кўринишда жойга эга. Аммо кейинги йилги натижалар статистикага ўзгартириш кирита олмайди.


Мамлакат Очко ОЧЛ О/П ОФК О/П
1 Саудия Арабистони 85.196 3 1 - -
2 Эрон 79.435 3 1 - -
3 БАА 69.852 2 2 - -
4 Қатар 56.580 2 2 - -
5 ЎЗБЕКИСТОН 54.174 1 2 - -
6 Қувайт 43.279 1 1 - -
...
13 Тожикистон 13.431 - - 1 1
15 Афғонистон 9.057 - - 1 1
16 Туркманистон 7.566 - - 1 1
17 Қирғизистон 6.755 - - - 1/1

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика