Latest news

08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  2 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3

Ана холос! Криштиану Роналду судга чақирилиши мумкин! News

Ана холос! Криштиану Роналду судга чақирилиши мумкин!

"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду акаси Уго Динарте Сантуш Авейра атрофидаги вазиятга ойдинлик киритиш учун суд мажлисига гувоҳ сифатида чақиртирилиши мумкин.

Роналдунинг акасига фирибгарлик бўйича иш очилган. Бунга сабаб 2019 йилда бизнесмен Рокко Валенти ва Роналдунинг акаси вакил бўлган Mussara Gestao de Espacos e Eventos LDA компанияси ўртасидаги келишув оқибатлари билан боғлиқ.

Бизнесмен CR7Museu логотипи туширилган футболкаларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқини олиш учун 650 минг евро тўлаши керак бўлган шартнома имзолаган. Қисқа вақт ичида 13 минг дона маҳсулот ишлаб чиқарилди. Аммо, adidas компанияси ушбу футболкаларнинг дизайни шартномаси асосида чиқарилганларга жуда ўхшашлигини пайқаган ва хабар қилган. Валенти томонидан ишлаб чиқарилган футболкаларни воситачилар сота бошлаган. У утилизация қилиниши керак эди, аммо бунинг ўрнига Роналду музейида сотилаётгани аниқланган.

Хабар қилинишича, футболканинг ташқи кўринишини Роналдунинг акаси тасдиқлаган.

Қайд этиш керакки, Роналдунинг чақирилиши "кераксиз" бўлишига ишонган судья Алессандра Сальвадори адвокат Роберт Капрага Криштиануни 31 май куни бўлиб ўтадиган кейинги тинглашга чақиришни таклиф қилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика