Latest news

19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  13 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   7 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  6 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  16 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди News

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди

Tags :  Бухоро
Суперлиганинг биринчи босқичида ҳарақалай яхши иштирок этган "Бухоро" иккинчи босқичда умуман ўзини кўрсата олмаяпти.

Жамоа кеча сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб яна мағлубиятга учради. Яна дейишимизнинг боиси, "Бухоро" биринчи босқичда ҳам Намангандан мағлубият билан қайтганди. Жамоа кеча 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони қаторасига 6та ўйинга етди. Ҳа, шундай. "Бухоро" мана олтита ўйиндирки фақат мағлуб бўлмоқда.

Жамоа охирги марта 12 август куни ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи босқичнинг охирги иккита турида ютқазиб қўйишди: сафарда "Навбаҳор" ва уйда "Локомотив" билан кечган баҳсларда.

Кейин иккинчи босқич бошланди ва "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси давом этди. "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган "Бухоро" кейинги турларда "Пахтакор", "Локомотив" ва "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳозир "Бухоро"нинг омади шундаки, жамоа ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Йўқса жамоа анча ҳаракатга тушиб қолган бўларди.

Rating: -23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика