Latest news

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  5 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  2 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Ан Чжун Хван: "Эрон шошилмайди, бу эса бизга қўл келади" News

Ан Чжун Хван: "Эрон шошилмайди, бу эса бизга қўл келади"

Жанубий Кореялик собиқ футболчи Ан Чжун Хван Эронга қарши баҳс олдидан футболчиларни нохуш анъана ҳақида ўйламасликка чақирди.

Маълумки, ЖЧ-2018 саралаш босқичининг навбатдаги турида Жанубий Корея ўз майдонида аллақачон мундиал йўлланмасини ҳал қилган Эронни қабул қилади. Турнир жадвалида Ж.Корея 13 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Улар ҳозирча Ўзбекистон термасидан атиги бир очко кўп тўплашган. 

Жанубий Корея Эронни охирги марта 2011 йил мағлубиятга учратган ва шундан сўнг қаторасига тўртта ўйинда ютқазиб қўйган. Олдинги жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳам кореяликлар уйда мағлуб бўлишганди. Лекин 2002 йилги жаҳон чемпионатида порлаган Ан Жунг Хваннинг айтишича, эндиликда ҳаммасини унутадиган вақт келди. 

"Ютишинг керак бўладиган ўйинлар жуда оғир ўтади, - дейди ЖЧ-2002да Италия дарвозасига тўп киритган собиқ ҳужумчи. - Бу сенга қўшимча босим юклайди. Ҳозир Корея термаси рингнинг бир бурчагига қамалиб олган ва бу пайтда қилинадиган биринчи иш ўзига келиб олиш ва қайта зарба бериш бўлади. Биз нохуш анъана ҳақида кўп ўйлашимиз керак эмас, уни йўққа чиқаришимиз лозим. Агар Эронни мағлуб этсак, ҳаммаси жойига тушади".

Жанубий Корея термаси саралашнинг ҳал қилувчи босқичини ўтган йил анча яхши бошлаганди. Улар дастлабки уч учрашувда етти очко жамғаришди, аммо жамоа сафарда Эронга 0:1 ҳисобида енгилиб қайтганидан сўнг икки бор зафар қучиб яна иккита ўйинда ютқазиб қўйди. Натижада биринчи ўриндаги Эрон гуруҳ жадвалида анча узоқлашиб кетди.

Эндиликда бу жамоа бугун ўз майдонида Эронни қабул қилади ва 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон меҳмони бўлади. 

"Биз ўз ўйинимизни ўйнашимиз керак. Эрон жаҳон чемпионатига чиқиб бўлди, улар ҳеч қаерга шошилмайди, бу эса бизга қўл келади. Лекин бошқа томондан тан олиш керак, биз ҳозир жамоа сифатида кучли эмасмиз. Бизда алоҳида кучли ўйинчилар бор, лекин охирги ўйинларда бир жамоа бўлиб ўзимизни кўрсата олмадик". 

Маълумот учун, Ан Чжун Хван миллий терма жамоада 1997 йил ўз дебютини нишонлаган. У 2002 ва 2006 йилги мундиалларда гол урган, шунингдек ЖЧ-2010да ҳам терма жамоа таркибида бўлган. 

"2002 йил жаҳон чемпионатида биз Италияни ютамиз деб ҳеч ким ўйламаганди. Футболни кутилмаган натижалар учун ҳам одамлар яхши кўради. Лекин ҳозир ЖЧ-2018 ҳақида гапириш оғир, чунки унга ҳали чиққанимиз йўқ. Энг муҳими, олдин мундиал йўлланмасини ҳал қилиб олиш, ана ундан кейин гапирса бўлади. Чунки бора олмасак ўзимизга келиб олишимиз жуда қийин кечади".

Х.Холиқов тайёрлади. 


Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика