Latest news

01:45Дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячилари эълон қилинди: Беллингем ва Педри нечанчи ўринда?  1 01:19"Реал" сардори яна жароҳат олди  1 00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  3 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  7 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  9 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  5 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  27 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  93 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади" News

Амрабат: "Менга Симеоненинг ўйин услуби ёқади"

Марокаш терма жамоаси хавбеки Софьян Амрабат Ла Лига клубларининг қизиқишлари ҳақида фикр билдирди.

- "Барселона", "Атлетико" каби жамоалар сиз билан боғлана бошлашдими?

-Бундай клублар билан боғланаётганим билан фахрланаман. Ҳозир "Фиорентина"да ўйнаяпман. Ўз клубимни жуда ҳурмат қиламан, бу ажойиб жамоа.

Бизда қойилмақом мураббий [Винченцо Итальяно] ва мени "Фиорентина"га олиб келган хўжайин Рокко Коммиссо, шунингдек, Жо Бароне [клуб бош менежери] ва Даниэле Праде [спорт директори] билан ажойиб муносабатдаман. Мен уларни ва клубни жуда ҳурмат қиламан.

- Аммо Симеоне ўз услубидаги футболчиларни яхши кўриши рост...

- "Фиорентина"да ажойиб мураббийим бор. Мен бошқалар ҳақида гапиришни ёқтирмайман.

Аммо Симеоненинг ишига қаранг, у нимага эришди? У кўп йиллардан буён "Атлетико"га мураббийлик қилмоқда. Менга унинг ўйин услуби ёқади. У жуда кўп ғалаба қозонди, уни жуда ҳурмат қиламан. Унинг жамоасидаги футболчилар жисмонан кучли ва тажовузкор. Менга бундай ўйин ёқади.

- Сизнингча, Марокаш ва "Атлетико" қайсидир жиҳати билан ўхшашми?

- Ҳа, Марокаш "Атлетико" каби ўйнашини ўқидим. Балки биз кучли ҳимоя туфайли ўхшашдирмиз. Ҳар доим шундай ўйнашни яхши кўришимни айтганман.

Менимча, ҳа, балки "Атлетико" ва Марокаш ўхшашдир, шунингдек, услуб ҳам Гаттузо жамоаларига ўхшайди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос услуби бор.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика