Latest news

20:37U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон - Ўзбекистон 2:2 (онлайн ҳисоб)  2 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  2 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  4 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4

Амиржон Сафаров: "Тезкор гол "Динамо" фойдасига ишлади" News

Амиржон Сафаров: "Тезкор гол "Динамо" фойдасига ишлади"

«Нефтчи» - «Динамо» (2:3) учрашувида мавсумдаги тўртинчи голини киритган Амиржон Сафаров «Динамо»нинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ўйиндан кейин унинг фикрлари билан қизиқдик.

«Фарғонадаги ўйинда «Нефтчи» янги мураббий қўл остида тўп суриши маълум бўлсада, биз Самарқандга ғалаба билан қайтиш учун бор куч ва имкониятимизни ишга солдик. Ўйин бошида тезкор гол урганимиз «Динамо»нинг фойдасига ишлади. Чунки ўша голдан кейин «Нефтчи» ҳимояда учта ҳимоячи билан ҳаракат қилиб, асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Иккинчи бўлимда майдонга тушаётганимда Илҳом ака Шарипов тезкор қарши ҳужумлардан фойдаланишни сўраганди.

Гол урган вазиятимда Саиджамол Давлатжонов ва Абдумалик Абдуллаевлар мени тезкорлик билан қулай вазиятга чиқаришди ва бундан унумли фойдаландим. Олдинда «Локомотив»га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз» - дейди «Динамо» ҳужумчиси.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика