Latest news

20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  0 19:47Ҳиндистонда Месси шарафига 20 метрлик ҳайкал очилади  2 19:18"Пахтакор" легионерлари: кимлар қолди, кимлар кетди?  4 18:50"Бунёдкор" академияси учун 2025 йил қандай ўтди?  1 18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   6 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  2 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  1 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз” News

Амиржон Сафаров: “Қўқонга фақат ғалаба учун борамиз”

“Динамо” клуби ҳужумчиси Амиржон Сафаров Суперлиганинг 11-туридан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Футболга кириб келиш қандай бўлган?
- 1995 йил Самарқанд шаҳарда туғилганман. Акам Акмал Сафаров Мотрид маҳалламиздаги футбол тўгарагига қатнарди. Акамга ҳавас қилиб, 2006 йилдан бошлаб 11 ёшимдан биринчи мураббийим Саме Эгамбердиев қўл остида футбол сир-асрорларини ўрганишни бошлаганман.

- “Динамо”даги фаолият қандай бошланганди?

- 2016 йил “Динамо” билан биринчи лигада ўйнагандим. Мақсадимиз олий лигага чиқиш эди ва шу йил биринчи лигада тўпурар бўлгандим. Жамоам эса олий лигага чиққанди. 2017 йилдан олий лигада ўйнай бошлаганман.

- Нима учун айнан ҳужумчи бўлгансиз ёки мураббий маслаҳат берганми?

- Ҳужумчи бўлиш ва гол уриш ёқади. Ёшлигимдан ҳужумчиларни кўриб ҳавас қилардим ва ҳужумчи бўламан деб ният қилганман.

- Бу мавсум Суперлигага қайтарилган “Динамо”нинг ишлари чакки эмас. Мавсум охирида қайси ўринни эгаллаймиз деб ўйлайсиз?

- “Динамо”нинг мақсади иложи борича юқори ўринларга чиқиш. Ҳар бир баҳсда майдонга ғалаба учун тушамиз.

- “Динамо” ўз майдонида исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнамоқда ва умуман ютқазмаяпти. Бироқ сафардаги баҳсларда бунинг буткул аксини кўраяпмиз. Бунга бирор сабаб айта оласизми?

- Тўғри сафардаги ўйинларимиз ижобий бўлмаяпти. Буни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Сафардаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониш ва ҳужумкор ўйнашга интиламиз. Барибир исталган клуб ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида янада кучли ўйнайди.

- Суперлиганинг 11-турини водийда “Қўқон-1912”га қарши ўтказасизлар. Бу ўйин Қўқондаги стадионнинг очилишига тўғри келмоқда...

- Қўқонда шу куни стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтишидан хабаримиз бор. Лекин биз Қўқонга фақат ва фақат ғалаба учун борамиз. Уёғини ўйин кўрсатади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика