Latest news

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  3 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман" News

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман"

«Динамо» - «Норин» (2:1) учрашувида захирадан майдонга тушган Амиржон Сафаров ўз «дубли» эвазига Самарқанд жамоасига ғалаба келтириб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Учрашувдан кейин ёш ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

«Самарқанддаги дастлабки тур ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Захирадан тушиб икки голим эвазига жамоам ғалабасини таъминлаганимдан жуда хурсандман» - дея гап бошлади «Динамо» ҳужумчиси.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда мураббийлар қандай кўрсатма беришганди?

- Жароҳат олган Азамат Бобожонов ўрнига майдонга тушганлигим боис, мураббийларимиз тўпни ўзимда ушлаб, тезкор ҳужумга кўпроқ ўтишимни таъкидлашганди. Шу боис имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтдим. Қолаверса, ҳужумда Алишер ака Холиқовдек тажрибали ҳужумчи билан бирга тўп сурганим катта ёрдам бўлди. У кишидан ҳам жуда кўп нарса ўрганаяпмиз.

Жамоамиз мураббийлари барча ёшларга имконият беришмоқда. Уларни ишончини оқлаб, бундан фойдаланишга интилаяпмиз. Бутун мавсум ўйинлар ҳали олдинда. Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам ўз голларим ва ғалабамиз билан «Динамо» мухлисларини хурсанд қиламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика