Latest news

23:56Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка". Таркиблар аниқ!  0 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  0 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  0 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:41Россия кубоги. ​Аббосбек Файзуллаев "Зенит"га қарши ўйинни захирада бошлади (онлайн ҳисоб)  8 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  22 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1 19:54"Реал" базасининг 85 гектар ерида янги шаҳар қурилади  9 19:24"Реал" "Милан" футболчисини сотиб олмоқчи  3 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" иродали ғалабага эришди, "Шўртан" йирик ғалабани тантана қилди  4 18:06Францияда ПСЖ стадионининг VIP ложаларига кириш рухсатномасини ноқонуний сотишда гумонланиб, 5 киши қўлга олинди. Рухсатномлар нархи 1500 еврогача етган  1

Амир Ғалинои: "Ўзбекистонда Бабаяндек ажойиб дўстим бор" News

Амир Ғалинои: "Ўзбекистонда Бабаяндек ажойиб дўстим бор"

ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози ва футболчи иштирок этди.

- Авваламбор "Локомотив" клуби раҳбариятига ажойиб кутиб олишгани учун ташаккур билдираман. Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим эмас. Мен хусусан "Пахтакор"ни жуда яхши биламан. Шунингдек, Самвел Бабаян билан ажойиб дўстлик алоқаларимиз сақланиб қолган. Умуман олганда мен яна ушбу мамлакатга келганимдан хурсандман.

Эртанги учрашув қизиқарли бўлиши аниқ. "Локо"ни ғалаба, бизни эса дуранг натижаси ҳам қониқтиради. Бизнинг биринчи вазифамиз - гол ўтказиб юбормаслик. Шу боисдан ҳам анча эътиборли ўйнашимиз лозим бўлади.
Биз ва "Локомотив"да кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган. "Дуҳаил" эса аллақачон вазифани бажариб бўлди. Биз билан бўлган ўйинда ҳакам хатоси уларни фойдасига ишлаганди. Ўшанда ҳакам адашмаганида, балки ҳозир "Зоб Аҳан" гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаган бўлармиди.

Ўйинга тайёрлаган тактикамиздан қатъи назар биз ғалаба учун курашамиз. Биринчи вазифа гол ўтказиб юбормаслик, лекин бу ҳужумга ўтмаймиз дегани эмас. "Зоб Аҳан" эртага фақат ҳимояланади деб ўйлайдиганлар адашади. Биз ҳужумда ҳам ўйнаймиз ва вазиятларни голга айлантиришга ҳаракат қиламиз.

Таркибда йўқотишлар йўқ. Барча сафда ва ўйинга шай ҳолатда. "Локомотив"га қарши тайёрланиш чоғида уларни бир қатор учрашувларини томоша қилдик. Хусусан Қаршидаги "Насаф"га қарши ўйинини кўриб чиқдик. Аммо ОЧЛ доирасидаги ўйин билан чемпионатдаги баҳсни таққослаб бўлмайди. ОЧЛ умуман бошқа даражадаги турнир.

Афсуски меҳмондаги ўйинларда жамоамиз кўп гол ўтказиб юбормоқда. Аввалги баҳсларда кўп ҳужум қилганимиз сабабли, ҳимояда камчиликлар юзага келди. Умид қиламанки, эртага ушбу хатоларни такрорламаймиз, - деди Амир Ғалинои.


"Зоб Аҳан" футболчиси Гиорги Гвелесиани: "Локомотив" жамоасини жуда ҳам ҳурмат қиламан. Мен грузилиялик бўлганим туфайли "Локомотив" ва хусусан Ўзбекистон ҳақида яхши маълумотларга эгаман. Чунки бу ўлкада бир қатор ҳамюртларим ўйнашади. Улар менга етарлича маълумотларни беришди. "Локомотив" қанчалик кучли ва жиддий рақиб эканлигини тушуниб турибман. Эртанги ўйин қизиқарли ўтиши аниқ. Стадионга келадиган мухлислар асло зерикиб қолишмайди, деб ўйлайман. Бизни дуранг натижа ҳам гуруҳдан олиб чиқади. Аммо эртага биз Тошкентдан ғалаба билан қайтмоқчимиз".

Rating: -147   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика