Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  0 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  2 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  4 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Амир Ғалинои: "Азмун бўйича якуний қарорни ўйиндан аввал қабул қиламиз" News

Амир Ғалинои: "Азмун бўйича якуний қарорни ўйиндан аввал қабул қиламиз"

"CAFA Nation’s Cup" халқаро турнирининг финалида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади.

Бугун ўйинолди матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар бош мураббийи Амир Ғалиони ҳамда Воҳид Амири иштирок этди.  




- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Барчага салом, мен Ўзбекистонга бир неча маротаба келганман. Самвел Бабаян менинг яқин дўстим. Ўзбек футболи ҳақида етарлича маълумотга эгаман. Ҳукуматингиз футболга катта эътибор қаратаётгани қувонарли. Инфраструктура анча ривожлангани кўриниб турибди. 2006 йил Малайзия терма жамоаси бош мураббий сифатида ишлаганман ва Ўзбекистон билан тўқнаш келган эдик.




- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
Воҳид Амири: Биз яна бир бор Ўзбекистон терма жамоаси билан тўқнаш келаётганимиздан жуда хурсандмиз. Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Эртанги учрашувда яхши натижа қайд этиб, асосий мақсадимиз жаҳон чемпионатига кичик қадам ташламоқчимиз.


- Ўзбекистонга кўп келгансиз. Сардор Азмуннинг жароҳати бор деган хабарлар эшитдик. Эртанги учрашувда Сардорни майдонда кўрамизми.
- Яна бир бор Ўзбекистонда эканлигимдан хурсандман. Шифокорларимиз ҳали аниқ жавобни айтишмади. Ўйиндан аввал жавобни билиб оламиз. Футболчиларнинг соғлиғи ҳамма нарсадан устун.


- Футболчилик фаолиятингизда, Ўзбекистонга қарши кўп тўқнаш келгансиз. Терма жамоамиз футболчилари билан танишсизми?
Воҳид Амири: Мен Ўзбекистонга 7-8 маротаба ташриф буюрганман. Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан яхши танишман. Элдор Шомуродов ва Машариповларни алоҳида эътироф этишимиз керак. Ўзбек футболига катта ҳисса қўшган Сервер Жепаров ва Тимур Кападзеларни яхши танийман ва ҳурмат қиламан. Улар ҳозир мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда ва уларга омад тилайман.


- Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги ўйинларни кўрдингиз ва ўша учрашувларда Ўзбекистон ҳар хил таркибда майдонга тушишди. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйини ҳақида фикрингизни айтиб ўтсангиз?
- Ўзбекистон терма жамоасининг бош мураббийи соғлиғидаги муаммолар сабаб, ҳозир биз билан эмас. Жаноб Сречкога соғлик тилайман. Биз бугун машғулот жараёнидан олдин терма жамоангизнинг ўйинини анализ қилиб чиқмоқчи эдик.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика