Latest news

03:00Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" 90+2-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, 4-ўринга кўтарилди ва бошқа натижалар  9 01:32"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси: "Квадрупл? АПЛ муҳимроқ"  0 01:10Киммих "Реал" билан боғланди  3 00:45Европа лигаси. "Тоттенхэм"да ғалаба, "Рома" мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  12 00:29БАА. Ўзбек футболчилари дербисида Ғаниев жамоаси ғолиб бўлди  2 23:50Альфонсо Дэвиснинг келажаги душанба куни ҳал бўлади  0 23:29Расман: "Барселона" Араухо билан шартномани узайтирди  2 23:12Футзал. "Бунёдкор" етакчилардан бирига қарши ўйинда камбек қайд этди, "Металлург" ўз тарихидаги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 22:54Шаҳбоз Беғамов - "Нефтчи" жамоаси спорт директори!  23 22:39Ўзбекистон футзал федерациясида тайинловлар амалга оширилди  3 22:00Суперлигадаги дебютида "Насаф"ни жазолаган, ҳокимдан машина олган ҳамда Тошкентда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар  21 21:46Мармуш "Манчестер Сити"нинг энг қиммат трансферларидан бири бўлди  15 21:15Влахович "Арсенал"га ўтмайдиган бўлди  2 20:51"Челси" "Верона" футболчисини сотиб олмоқчи  4 20:20Абдуқодир Ҳусанов бешинчи ўринда  16

Амир Галенои: "Ўзбекистонда олтин авлод бор эди, аммо улар ҳозир "нафақада" News

Амир Галенои: "Ўзбекистонда олтин авлод бор эди, аммо улар ҳозир "нафақада"

CAFA NATIONS CUP финалида Ўзбекистон термаси мағлуб этилганидан сўнг Эрон термаси бош мураббийи Амир Галенои ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

Бош мураббий: - Авваламбор, ўз барчага саломларимни йўллайман. Турнир ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган ҳамюртларимизга раҳмат айтаман. Ўйин бошида кўп ҳолатлар юз берди, ўйинчиларимизнинг жароҳат олиши биз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ўйиннинг иккинчи қисмида уларнинг ўрнига бошқаларни туширишга ҳаракат қилдик.  Вазиятдан унумли фойдалана олдик. Имкониятлар тенг эди, Ўзбекистон ҳам ғалабага лойиқ ўйнади. Ўзбекистонга ҳам табрик йўллайман, улар ҳам чиройли ўйин намойиш этишди. Куни кеча айтганимдек, ўзбек футболида ривожланиш кузатилмоқда.

Сардор Азмун: - Яхши ўйин бўлди. Ўйин якунлангач, икки жамоанинг эҳтироми бизни хурсанд қилди. Бош мураббийимиз айтганидек, ўйин бошида биз учун шок ҳолати юз берди. Муҳим ўйинчиларимиз жароҳатга йўлиқди. Ўйиннинг иккинчи қисмида бирлашиб, яхши натижа қайд этишнинг уддасидан чиқдик. Ўз навбатида, Ўзбекистон футболчиларига миннатдорчилик билдираман, улар ҳам яхши ўйин намойиш этди.

Мураббий: - Икки ўйинчимиз жароҳат олганида, дарвозабондан ташқари, иккинчи ўйинчимизни ўзгартирмоқчи эдик. Аммо у ўйинни давом эттиришини айтди. Бу бизни хурсанд қилди.

- Ўзбекистон келажакда Эрон термасини ютиши учун нима қилиши лозим?

- Бу ҳақда техник мураббийлар жавоб бергани маъқул. 2006 йилдан бери ўзбек футболини кузатиб бораман ва етарлича маълумотга эгаман. Ўзбекистонга 10 марта ташриф буюрганман. Мамлакатда спорт соҳасидаги ўзгаришларни алоҳида таъкидлаш лозим. Менимча, Ўзбекистон ривожланиш йўлини топди. Авваллари шунга ўхшаш стадион тўлмасди. Мамлакат ривожланиши учун тўрт нарса муҳим аҳамиятга эга:  хавфсизлик, иқтисод, режалаштириш, инфраструктура. Бу ерда ҳозир барчаси бор. Икки мамлакат ўртасидаги ўхшашликлари, инсон ресурслари алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон инфраструктурасини амалда кўрдик. Ўзбек футболини кузатиб бораман. Ёшлар жамоангиз яхши натижаларга эришмоқда. Ўзбекистонда бир вақтлар олтинга тенг авлод бор эди, бироқ улар аллақачон бутсаларини михга илишган. Ҳозирги авлод уларнинг ўрнини муносиб эгаллайди, деб ўйлайман. Футбол шундай нарсаки, натижага дарҳол эришилмайди. Бунга вақт керак.

- Футболчилар ўртасида келишмовчиликлар кўп бўлди. Бунга асосий сабаб нимада?

Сардор Азмун :- Футболчи сифатида бунга нормал қарайман. Бу оддий ҳолат. Ўйин тугагандан кейин муносабатлар буни тасдиқлайди.

Мураббий: - Биз кеча кечки овқатдан кейин кўчаларни бироз айландик. Меҳмонхонадан 500 метр юрганимизда бир ҳодиса юз берди. Ўзбек миллатига мансуб иккки киши келиб, бир расм кўрсатди. Бир расм кўрсатиб, бу сизмисиз деди. Мен билан бирга суратга тушишди. Сизнинг фамилиянгиз қийинроқ талаффуз қилинаркан деди. Сўзим охирида барчага яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика