Latest news

09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  8 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  9 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз" News

Амет Мемет: "Олтинчи ўринни олмоқчимиз"

“Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб журналистлар саволларига фарғоналиклар устози ташриф буюрди.
- Бизникилар ҳали ўйинга мослашиб улгуришмасидан “Бунёдкор” катта куч билан олдинга ўтди ва ҳисобни очди. Жамоамиз иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата бошлади. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишимизга “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари имконият беришмади. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Улар кубок доирасидаги ўта оғир учрашувдан кейин ўзларини йўқотиб қўймагани ҳайрон қолдирди, - деб гап бошлади Амет Абдуллаевич.

- Саркисян кетганидан кейин жамоани қайта шакллантириш қийин бўлмаяптими?

- Юрий Вазгеновичнинг футболга бўлган ўз қарашлари бор, меники эса бошқача.

- Носир Отақўзиев ўз интервьюасида кам ўйнаётганини бош мураббийдан сўранг деб гапирди. У нима учун майдонга кам тушириляпти?

- Жамоамиз тактикасидан келиб чиқиб, битта ҳужумчи билан ўйнаяпмиз. Уни ҳам майдонга тушадиган вақти келади.

- “Нефтчи” еттинчи поғонадаги жамоадан беш очко кам жамғариб, 8-ўринда бормоқда. Жамоанинг мақсади қайси ўрин?

- Вазифамиз аниқ – олтинчи ўринни олмоқчимиз. Саккизинчи поғона бизга ярашмайди!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика