Latest news

14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  2 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  4 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  15 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  6 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  6 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  20 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  17 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью News

Амал Шавкетов: "Жамоада бошқа легионерлар ҳам бор, бу ерда футбол тезкорроқ экан". "Турон"дан Польша чемпионатига трансфер қилинган дарвозабон билан интервью

Аввалроқ, Яйпаннинг "Турон" клуби дарвозабон Амал Шавкетовни Польша чемпионатининг 4-двизиони вакили - "Нарев" клубига трансфер қилингани ҳақида хабар бергандик.

Сайтимиз мухбири ёш посбон билан боғланиб, интервью ташкиллади. Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Амал, айни дамда янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кечмоқда?


- Албатта, янги жамоа ва янгича муҳитга бирданига мослашиб кетиш осон кечмайди. Виза билан боғлиқ муаммолар туфайли бу ерга 2 ой муддат кечикиб етиб келдим. Ҳозирги вақтда чемпионат деярли охирлаб қолган. Шу сабабдан кўпроқ кейинги мавсум ҳақида ўйлаяпман. Жамоамдаги муҳит ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар самимий ва менга мослашиш жараёнига ёрдам беришмоқда.

- Жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?


- Ҳозирда жамоамиз олдига лигадаги ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Олдинда 5 та тур ўйинлари қолди. Биз ҳамшиҳатлик билан бу вазифани уддалаймиз деб ўйлайман. Келгуси мавсумдан бошлаб клубга бир нечта йирик хомийлар келиши ҳақида эшитдим. Биз аллақачон жамоанинг даражасини ошириш ҳақида гапираяпмиз.




- Клубда сиздан бошқа легионер футболчилар ҳам борми?

- Ҳа, албатта бор. Агар энг машҳурлари ҳақида айтадиган бўлсам, булар Иван Будняк ва Виктор Лиховидко. Уларнинг иккиси ҳам Украина олий лигасида ўйнашган.

- "Турон"нинг натижаларини кузатиб бораяпсизми?

- Албатта кузатиб бораман. Агар тармоқда бор бўлса жонли эфир орқали томоша қиламан, ёки клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жараённи онлайн кузатиб бораман. Жамоа натижалари ҳақида хабардорман. "Турон" Про-лиганинг биринчи даврасини пешқадам сифатида якунлади. Насиб бўлса улар албатта ушбу мавсум Суперлигага қайтишади.

- Польша чемпионати ва ўзбек футболидаги қандай фарқли жиҳатларни сездингиз?


- Фарқли жиҳатлари бор, албатта. Масалан, бу ерда ўйиннинг тезлиги жуда юқори. Польша чемпионатларида тўп майдонда жуда тез ҳаракатланади. Футбол асосан ерда ўйналади, иккинчи қаватдан узатмалар сони биздагидан кўра бирмунча кам.

Сиз ўйнаётган лига қачалик юқорироқ бўлса, индивуал фазилатларнинг даражаси ҳам шунга яраша бўлади. Аммо барча лигалардаги ўйин модели бир хил, асосан қисқа ва ўрта даражадаги узатмалар орқали тез футбол ўйнашга ҳаракат қилишади.




- Ўзбекистонлик дўст ва яқинларингизга саломларингиз бўлса, марҳамат.


- Мени қўллаб-қувватлаётган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен Ўзбекистонни жуда яхши кўраман ва қачондир яна қайтишимга умид қиламан.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика