Алонсо: "Бавария"да менга барча ёрдам берди"
20 sep 2014 00:05
News
Алонсо: "Бавария"да менга барча ёрдам берди"
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо янги жамоага кўникишига жуда осон кечганини айтиб ўтди.
"Бавария" ўйинига тезда мослашиб олдим. Клубдаги барча менга бу ерга кўникишимга катта ёрдам берди. "Бавария"га ўтишим менга янги марраларни забт этишимга туртки бўлди. Кўп йиллар мобайнида Гвардиола жамоасига қарши туп суриб келгандим. Эндиликда у билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Бу жуда қизиқ бўлмоқда. Чемпионлар лигасида ҳеч кимга осон бўлмайди. Бизнинг гуруҳдан кучли жамоалар ўрин олишган. "Манчестер Сити" қандай кучга эгалигини барча яхши билади. "Рома" ўтган мавсум катта ўсишга эришди ва ҳозирда бу жамоа анча кучайган. Россия клубларига қарши меҳмондаги баҳслар ҳеч қачон осон кечмаган. Биз ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Улар билан бўладиган ўйинга ўзимизнинг энг яхши ўйинларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
Link :
Source : soccer.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments