Latest news

14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12

Аллегрининг "Ювентус"даги келажаги маълум News

Аллегрининг "Ювентус"даги келажаги маълум

Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар қилди.

Италия чемпиони "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри келаси мавсумда ҳам жамоада қолиши аниқ бўлди.

Кеча Туриндаги Континассе штаб-квартирасида раҳбарият ва Аллегри ўртасидаги бўлиб ўтган учрашувда кўплаб масалалар ва янги мавсум режаси муҳокама қилинди.

Учрашувда Аллегрининг клуб билан шартномасини узайтириш масаласи ижобий ҳал этилмаган. Аммо шуниси аниқки, Аллегри янги мавсумда ҳам "Ювентус"да қолади ва шартномаси якунига қадар жамоани шуғуллантиради. Аллегрининг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Келаси мавсум ёзда эса янги шартнома бўйича қайта музокара ўтказиш режалаштирилган.

Аллегри "Ювентус"да тўрт мавсумдан буён ишламоқда ва мураббий ҳар йили жамоага "олтин дубль" тақдим этмоқда. Аллегри ишлаган барча мавсумларда "Ювентус" Италия чемпионлиги ва Италия кубоги соҳибига айланди.

Янги мавсумда "Ювентус"нинг ҳимоя чизиғи ва марказий ярим ҳимоя қайта янгиланиши кутилмоқда. Жамоа ҳозиргача дарвозабон Маттиа Перин, марказий ҳимоячи Кальдара, қанот ҳимоячилари Спинаццола, Дармиан, ярим ҳимоячилар Бонавентура, Кристанте ҳамда Эмре Жан масаласида оғзаки келишувга эришгани маълум қилинмоқда. Тез орада ушбу трансферлар расман ҳал этилиши кутилмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика