Аллегри "Ювентус"дан маоши 5 млн. евро бўлган 4 йиллик битим талаб қилмоқда
08 mar 2017 17:43
News
Аллегри "Ювентус"дан маоши 5 млн. евро бўлган 4 йиллик битим талаб қилмоқда
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "кекса синьора" раҳбариятига янги битим бўйича ўз талабларини илгари сурди.
49 ёшли мутахассиснинг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Маълумотларга кўра, Аллегри маоши 5 млн. евро бўлган 4 йиллик битим талаб қилмоқда. Шу билан бирга мутахассис биринчи жамоага тегишли бўлган барча масалаларни ўзи ҳал қилмоқчи.
Аллегри "Ювентус" раҳбариятидан якуний жавобни март охирида олишни кутмоқда.
Link :
Source : Il Tempo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments