Аллегри Роналдунинг трансфери борасида нималар деди?
12 jul 2018 00:31
News
Аллегри Роналдунинг трансфери борасида нималар деди?
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоага эндигина трансфер қилинган Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Бу "Ювентус" олдинга катта қадам ташлаши учун яхши юриш бўлди.
Бизни бошқа жамоалар каби муҳим мавсум кутиб турибди ва унда ўз мақсадларимизга эришишимиз керак.
Роналду жуда ҳам хурсанд эканлигини яхши биламан. У футболда барча ютуқларга эришиб бўлган, профессионал, жамоамизга айнан керакли футболчи.
Клуб президентлари фақатгина "Ювентус" эмас, балки, Италия футболи учун керакли ишни амалга оширди. У қандай ўйнайди: ҳар доимгидек, голлар киритаверади.
Мен учун ҳар бир мавсум алоҳида цикл билан бошланмоқда. Чунки сўнгги тўрт йилда "Ювентус"да катта ўзгаришлар бўлди. Бу вақт мобайнида трансферлар ойнасида ажойиб ишларни амалга оширдик", - деди Аллегри.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Расман: "Металлург" қайта тикланди
Comments