Аллегри паст самарадорлик учун Рабьони танқид қилди
29 sep 2021 11:07
News
Аллегри паст самарадорлик учун Рабьони танқид қилди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ярим ҳимоячи Адриен Рабьони паст самарадорлик учун танқид қилди.
"Агар мен Адриен бўлганимда, ўзимдан жуда ҳам ғазабланган бўлардим. У "Ювентус"даги икки йилида нечта гол урди? Ўнта? Буни қабул қилиб бўлмайди.
Мен у бўлганимда, жуда ҳам хафа бўлардим. Рабьо ўз натижаларини жиддий тарзда яхшилаши керак ва мен унинг буни жорий мавсумда қила олишига ишончим комил", - дейди Аллегри.
Рабьо 2019 йилнинг ёзидан бери "Ювентус"да ўйнайди. 26 ёшли француз жамоа таркибида 89та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 5та ассист қайд этди.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments