Аллегри кетишининг асосий сабабчиси Недвед экан
18 may 2019 14:58
News
Аллегри кетишининг асосий сабабчиси Недвед экан
"Ювентус" вице-президенти Павел Недвед Массимилиано Аллегрининг бош мураббийликдан кетишида ташаббускор бўлди.
Чехиялик Турин клуби спорт директори Фабио Паратичи билан биргаликда Аллегрининг кетиши кераклигини таъкидлаган. Недвед шу ҳақда клуб президенти Андреа Аньеллига "агар Аллегри қолса, мен кетаман" деган маънода ултиматум қўйган. Якунда, клуб президенти Недвед фикрини маъқуллаган.
Недвед ва Аллегри клубнинг трансфер сиёсати масаласида келиша олишмаган. Мутахассис клубни янгилаш ҳақида айтган бўлса, Недвед кучли футболчиларни топиш қийин эканлигини таъкидлаган.
Link :
Source : Corriere della Sera
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments