Аллегри Чемпионлар лигасида ким фаворит эканлигини айтди News

Аллегри Чемпионлар лигасида ким фаворит эканлигини айтди

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг айтишича, «Реал» бу йил ҳам Европа чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар.

"Реал" - биринчи рақамли фаворит. Улар бошида очко йўқотдилар. Лекин, ўзларига келишмоқда. Дортмундда бўлиб ўтган ўйинда улар ўз имкониятларининг 70 фоизидан фойдалана олдилар ва ғалаба қозондилар.

"Барселона"да эса Лео Месси бор. У ўйин тақдирини ҳал қилиб юборади. ПСЖ ҳақида эса ҳозирча бирор нима дея олмайман. Лекин, уларда Неймар, Мбаппе, Кавани, Алвес каби футболчилар бор. Кўрамиз, март ойида жамоалар қандай ҳолатда бўларкинлар", - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, туринликлар ўтган мавсумдаги ЕЧЛ финалида айнан мадридликларга имкониятни бой бериб қўйгандилар.


Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика