Алькантара Зеедорфнинг натижасини такрорлаши мумкин
04 may 2022 19:44
News
Алькантара Зеедорфнинг натижасини такрорлаши мумкин
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара Кларенс Зеедорфнинг ютуғини такрорлаши мумкин.
Нидерландиялик футболчи учта жамоа билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, у 1995 йилда "Аякс", 1998 йилда "Реал" ва 2003 ва 2007 йилларда "Милан" билан бош совринни қўлга киритди.
Агар "Ливерпуль" ушбу мавсум финалида ғалаба қозонса, Алькантара ушбу ютуғини такрорлайди. Аввалроқ футболчи 2011 йилда "Барселона" ва 2020 йилда "Бавария" билан мусобақа ғолиблигини қўлга киритганди.
"Ливерпуль" ЕЧЛ ярим финалида "Вильярреал"ни умумий ҳисобда 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Англия клубининг рақиби “Реал” – “Манчестер Сити” жуфтлигида аниқланади.
Link :
Source : euro-football.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments