Latest news

08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  5 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  1

Алижонов ва Акрамов "Андижон"да News

Алижонов ва Акрамов "Андижон"да

Ўз қароргоҳида йиғин ўтказаётган андижонликлар сафига янги футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда.
Бугун эрталаб жамоа Шўрбулоқ даҳасидаги суний майдонда машғулот ўтказди. Эдгар Гесс бошчилигида ўтган машғулотда 30 нафар футболчи иштирок этди. Унда бир қатор янги ўйинчиларни ҳам кўриш мумкин эди.

Хусусан "Нефтчи" таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, ишқибозларга яхши таниш бўлган Азиз Алижонов билан Иқбол Акрамов яна "бургутлар" кўригидан ўтиш учун келган. Ёдингизда бўлса керак, мазкур тажрибали футболчилар ўтган йили ёзда ҳам "Андижон" йиғинида иштирок этиб қайтганди. Аммо айрим сабабларга кўра уларнинг иккиси ҳам жамоада қолмаганди.

Бугун жамоа лагерига Ярослав Крушелницкийнинг ҳам келиши кутилмоқда. Ўтган мавсум Малайзия чемпионатида фаолият юритган ушбу футболчи ҳам аслида "Андижон" учун бегона эмас. Боиси 32 ёшли ҳимоячи илгари жамоа сафида фаолият олиб борган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика