Latest news

00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  20 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  3 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман” News

Алижон Исоқов: “Камолиддинга ҳар доим ёрдам беришга тайёрман”

Қаршидаги тадбирга қашқадарёлик машҳур хонанда Алижон Исоқов ҳам ташриф буюриб, ўз қўшиқлари билан байрамга файз киритди.
Катталар ўртасидаги футбол бошланган маҳал пайтдан фойдаланиб Алижон Исоқовдан ҳам интервью олдик.

-   Ўзбек футболининг оддий бир мухлиси сифатида дўстим Камолиддин Кенжаевга атаб хайрия акцияси ташкил қилинганидан жуда хурсандман. Шундай тадбир бўлиши ҳақида эшитган заҳоти ҳамма ишимни бир четга қўйиб, мана шу тадбирда қатнашаман деб режалаштириб қўйгандим. Ҳозир кайфиятим жуда аъло, Камолиддиннинг ўзи ҳам жуда хурсанд. Негаки ўз вақтида футбол ўйнаб халққа танилган, бироқ автофалокат туфайли футболдан четга чиқиб қолган Камолиддин Кенжаев учун шундай хайрия акциясининг ташкил этилиши катта воқеа бўлди. Мен бунинг учун барча ташкилотчиларга, хусусан championat.asia сайтига, вилоят ҳокимлигига ҳамда “Насаф” футбол клубига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу иш ҳам савоб, ҳам кўпчилик учун ўрнак бўлди. Орамизда Кенжаевнинг мухлислари ҳозир ҳам кўпчиликни ташкил этади, шулар қаторида мен ҳам борман.

-   Камолиддин Кенжаевни анчадан бери биласиз, тўғрими?
-   Тўғрисини айтсам, мен Камолиддин билан битта қишлоқда ўсиб улғайганман. Ўша нохуш воқеадан бери ҳар ойда бир ёки икки марта уйига бориб хабар олиб тураман. Ўзимдан ҳам бир неча бор шундай тадбир ўтказайлик деган таклифлар бўлганди. Мана ҳозир шу хайрияда иштирок этиб турганимдан хурсандман. Бундан кейин ҳам шундай тадбирларда қатнашишга доим тайёрман. Камолиддинга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, келин билан қўша қаришини тилаб қоламан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика