Latest news

03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  30 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  22 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  53 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  26 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  44 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Алиссон: "Ливерпуль"ни қандай уйғотишни билмаяпман" News

Алиссон: "Ливерпуль"ни қандай уйғотишни билмаяпман"

"Ливерпуль" посбони Алиссон АПЛда "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият ҳақида фикрларини билдирди.

"Футболда баъзида хатолар ҳам қилинади ва шу сабабли жазо олинади. Буни биз қайта ва қайта такрорладик. Ўйин бошидаги икки хато ва икки гол. Ўз ҳаётимизни ўзимиз қийинлаштиряпмиз. Иккинчи бўлимни жуда яхши ўтказдик. Учинчи голда биз яхшироқ ҳаракат қилишимиз ҳам мумкин эди. Ўшанда рақиб жуда зўр ўйнаб юборди.

Нималар бўлаётганини билмайман. Жамоани қандай уйғотишни ҳам тушуна олмаяпман. Барчамиз бу ерга бир-биримизга бўлаётган ишончни кўрсатиш учун, ишлар ёмонлашмаслиги учун келгандик. Барчасини ортда қолдириб, бор кучни ўйинларга ташлаш керак.

Ўйинлар давомида бизга барқарорлик керак. Бизни шунчаки 15 дақиқалик учун қаттиқ жазолашди. Таркибимизда клуб билан катта натижаларга эришган футболчилар ўйнамоқда. Аммо шунда ҳам яхши ўйин кўрсата олмаяпмиз. Ишлар нега ундай кетаётганини тушунтира олмайман.

Хатоларнинг барчасини тўғирлай оламиз деб ваъда бера олмайман. Ишлашда давом этиш керак", - деди Алиссон.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика