Latest news

22:45"Барса" Рэшфордни тўлиқ сотиб олиши учун қанча тўлаши кераклиги маълум. Футболчи маоши бироз камайишига рози бўлган  2 22:25"Нефтчи" ўртоқлик ўйинида Қирғистоннинг "Нефтчи" клубини ўта йирик ҳисобда ютди  6 22:01Мбемо "МЮ"да тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 21:35Расман: Тома Табатадзе "Бухоро" клубига ўтди!  12 21:07"Динамо" Беларусда ўтказилган назорат ўйинида маҳаллий жамоага ютқазди  1 20:35АПЛнинг икки клуби Коло-Муани билан шартнома имзоламоқчи  0 20:15Расман: Жаҳонгир Абдусаломов "Динамо" футболчисига айланди  3 19:49Сауль "Атлетико" билан шартномани бекор қилиб, турк клубига ўтади  0 19:34МЮ Жексоннинг агенти билан музокара ўтказди  2 18:50Петар Шегрт: “Лёв билан бўлган суҳбатимиз ОАВда тарқалиб кетишини истамайман. ЎФАдан бўлган таклиф ҳақида сўрамайман. Тожикистондан кетганимга сабаб…”  9 18:26Диалло "МЮ" ҳақида: "АПЛда кучли бешликка кирсак, мавсумни омадли деб ҳисобласа бўлади"  2 17:49Расман: Улуғбек Ҳошимов – "Динамо" футболчиси  4 17:11Лапортнинг Европага қайтиш эҳтимоли юқори  0 16:42Лофтус-Чик: "Бизга Модричнинг тажрибаси керак"  1 15:51"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи  2

Алишер Усмонов РФИга 400 миллион рубль кредит берди News

Алишер Усмонов РФИга 400 миллион рубль кредит берди

Россия футбол иттифоқи терма жамоа бош мураббийи Фабио Капелло олдидаги қарзини қисқартириш учун Алишер Усмоновдан 400 млн рубль миқдорида кредит олди.
"Мен футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган "Россия-2018"  васийлик кенгаши ташкилий қўмитасининг аъзоси ҳисобланаман ва миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Капелло хоҳишини таъминлаш борасида Россия спорт вазирининг ташвишига эътибор қаратдим" - дейди Алишер Усмонов.

Бизнесмен ўз вакили томонидан РФИнинг ишларига фикр билдирди. У "ҳозирги РФИ раҳбариятининг иши"га паст баҳо берди. "Бир киши Россия учун ишаласада, ўз меҳнати учун маош олмаса, бу шармандалик" - дея вазиятга изоҳ билдирди. Бизнесменнинг маълумотларига кўра, РФИнинг Фабио Капелло олдидаги қарзи 400 млн рубль. "Мен РФИга фақат қарзни ёпиш учун имтиёзли кредит (400 млн рубль) тақдим этдим".

Тадбиркор РФИ раҳбари Николай Толстих рус футболи ривожига ва жаҳон чемпионати тайёргарлигига қанча ҳисса қўшганини ўйлаб кўриши ҳақида маслаҳат берди.

"Ҳозирда терма жамоамизнинг ўз мамлакатида муносиб иштирок этишидан муҳимроқ нарса бормикан? Футболчиларимизга тайёргаликни бошлаш учун ҳозирнинг ўзида шароитларни яратиб беришимиз керак. Вазиятни бу даражада оғирлаштириш керак эмас".

Олдинроқ спорт вазири Виталий Мутко Алишер Бурхонович билан  бир соат давомида юзага келган вазият борасида маслаҳатлашишди.

"Биз 2018 йилда жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Россия терма жамоаси бош мураббийи олдидаги қарзимизни уза олмаётганимиздан у ҳам рус фуқароси сифатида бундан уятда эканлигини таъкидлади" - дейди Мутко. Олдинроқ РФИ ФИФАдан олган маблағини қарзни бир қисмини ёпиш учун сарфлаши маълум бўлди. Бу вазият билан таниш бўлган ТАСС манбаси, РФИ бу мақсад учун бор йўғи 350 минг доллар олганини хабар қилди. Бу маблағ РФИга ЖЧ-2014да қатнашгани учун бонус сифатида тақдим этилди. Кейинроқ РФИ раҳбари бу маблағни қарз учун эмас, ташкилотнинг ҳозирги харажатлари учун ишлатишини эълон қилди. Роструд РФИда режадан ташқари текширув ишларини ўтказиши ҳақида федерацияни огоҳлантирди ва Толстих жаримага ҳам тортилиши мумкин. 2015 йилнинг 19 январида Капеллога тўланиши керак бўлган маблағнинг навбатдаги ойи ўтди. Капелло ва Россия терма жамоаси бош менежери Оресте Чинквини ўтган йилнинг июнь ойидан бери маош олгани йўқ.

ОАВнинг хабарларига кўра, 2014 йилнинг ноябрь ойида РФИнинг италиялик мураббий олдидаги қарзи 250 млн рубльни ташкил этган. РФИнинг молиявий аҳволи жуда оғир. Федерация Капеллодан ташқари, "Спартак" раҳбария Леонид Федунга 300 млн рубль бериши керак. Федун 2013 йилда терма жамоа ЖЧ-2014га тайёрланиши учун РФИга қарз берган. Олдинроқ РФИнинг қарзларини ёпишда "Новатэк" компанияси ёрдам бериши ҳақида хабар қилинган эди, аммо газ компанияси бу хабарни рад этди. Усмонов кетма-кет уч йилдан бери "Forbes" тахминига кўра Россиянинг энг бой кишиси ҳисобланади. Журналнинг маълумотларига кўра, унинг умумий маблағи 18,6 млрд долларни ташкил этади. Миллиардер Англиянинг "Арсенал" клуби акциядори ҳисобланади. У 2014 йилдаги жаҳон чемпионатидан олдин РФИга 300 млн рубль "совға" қилган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика