Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..."
02 sep 2020 20:38
News
Алишер Шоғуломов: "Иброҳим Томивани "Бунёдкор"га ўтишини истаган эдим. Лекин..."
Ушбу учрашувдан сўнг "Оқ-тепа" клуби раиси Алишер Шоғуломов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кўриб турганилардек қизиқарли ўйин бўлди. Ҳужумкор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бугун жамоамизда олти нафар янги футболчи майдонга тушди. Яна шунча футболчимизни Суперлиганинг клубларига ўтказдик. Трансферлар вақтида келиб қўшилган янги футболчиларимиз тўлиқ юз фоиз киришиб кетди дея олмайман. Кейинги баҳсларда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Ҳа, иккинчи бўлимда очиқ ўйин бўлди. Жамоамизда ўзимизнинг академиямиздан чиққан уч нафар 2004 йилда туғилган ёш футболчилар дебютини нишонлади. Бу биз учун икки баробар катта байрам. Уларнинг дебюти яхши ўтди. Ёш футболчиларни барчасидан қониқдим, берилган вазифа ва кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Жамоамиз чиройли ўйин кўрсатди, пас ўйнадик, вазиятлардан унумли фойдаландик.
Оралиқдаги катта танаффус фақат биз учун бўлмади. Буни баҳона қилиш ҳам нотўғри бўлади. Ҳамма жамоалар ўйнавотику. Вазифамизни бажардик, яхши тайёргарлик кўрдик. Навбатдаги турда "Динамо" билан тўқнаш келамиз. Мазкур ўйинга муносиб ҳозирлик кўрамиз.
Иброҳим Томива масаласига ойдинлик киритиб ўтсам. Тўғрисини айтсам ўзим Томивани "Бунёдкор"да тўп тепишини истаган эдим. Лекин, молиявий томонлама клуб Томивани ўзи билан келиша олмади. Шу сабабдан у "Қизилқум" жамоасига ўтди. Иброҳимни "Оқ-тепа"да олиб қолсам ҳам бўларди. Уни ижарага берганмиз. Бироқ, футболчилар олдинга интилишларини, ўсишларини хоҳлайман. Суперлигада ўйнаса футболчининг ўзи учун ҳам фойда бўлади. Томивани келажаги порлоқ, кейинги мавсумда уни янада каттароқ жамоаларда кўриш насиб қилсин"- дейди Шоғуломов.
Comments