Latest news

11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиси!  10 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  1 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  4 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  19 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  5 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  18 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  119

Алишер Никимбаевдан ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадиондан репортаж News

Алишер Никимбаевдан ЖЧ-2022 учун қурилаётган стадиондан репортаж

Айни пайтда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаев ўз телеграм каналида қуйидаги маълумотни ёзиб қолдирди.

Бугунги кунга қадар мен Жаҳон чемпионати вақтида 13та стадионда бўлганман (Германияда 9та, ЖАРда 4та). Бундан ташқари Жаҳон чемпионати якунлангач ўйинлар ўтган бир қатор стадионларга борганман (Саппоро Дом, Сеул, Сувон, Откритие-арена, Зенит-арена). ЖЧни қабул қилиб бўлгач ва каттагина қайта қурилишни бошдан кечирган "Уэмбли", "Олд Траффорд" ва "Сантьяго Бернабеу"да бўлганман. "Лужники"га реконструкцияга қадар борганман. Бугун эса Жаҳон чемионати учун маҳсус қурилаётган стадионда бўлдим.

ЖЧ-2022 баҳсларини қабул қиладиган 8та стадиондан фақат биттаси қуриб бўлинган - "Халифа". У қайта таъмирланган. Қолган 7та ўйингоҳ қурилишнинг турли даражасида. Биринчи бўлиб "Ал-Вакра" стадиони тайёр бўлади. Мазкур стадионда шу йилнинг ўзида очилиш баҳси бўлиб ўтади. Бугун ушбу стадион қурилиш жараёни билан танишдик.

Бу стадион 40 000 томошабинга мўлжалланган бўлади. Аммо Жаҳон чемпионатидан кейин трибунанинг иккинчи яруси олиб ташланади ва сиғим икки баравар кичраяди. Олиб ташланган трибуна маҳаллий федерацияга берилади.

"Ал-Вакра" Қатар иккинчи дивизионида иштирок этувчи клуб. ЖЧдан сўнг нафақат 20 000 томошабинлик стадионга, балки ўйингоҳ ҳудудида жойлашган кўнгилочар масканга эга бўлади.

Айтганча, қурилиш вақтида хафвсизлик жуда кучли. Бизга фақат каскалар ва маҳсус жилетлар эмас, балки маҳсус оёқ кийим ҳам беришди, - деб ёзади Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика