Latest news

08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  1 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  7 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  5 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  59 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  65 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди" News

Алишер Никимбаев: "ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчирди"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида ПФЛ клубларга қўйган талаб ҳақида пост қолдирди.

"Менга ПФЛ (бу қисқартманинг тўлиқ кўриниши қандай бўлмасин) ўзининг мантиқсиз талабларини оқлаш учун етакчи лигалар, масалан, ЛаЛига тажрибасини кўрсатиши ёқади. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Испанияда телетрансляцияга трибуналардаги бўш жойлар тушиб қолса ёки стадион мухлислар билан 70%дан кам тўлса клублар жазоланади. 29 минглик стадионга эга бўлган "Сельта" иккита ўйинда 16 ва 17 минг мухлис йиғгани учун икки марта жаримага тортилган.

Аммо бошқанинг тажрибасини кўр-кўрона кўчиришдан аввал, нега бундай бўлганини тушуниб олиш керак. 2,9 млрд. евролик ТВ шартнома имзолаганидан сўнг телевидения босими остида ЛаЛиганинг шартлари пайдо бўлди. Яъни телевидения Испания учун рекорд суммага битим тузиб, ўз шартларини қўя бошлади. Уларга чиройли кўриниш керак, бош трибуналар эса маҳсулот нархини тушириб юборади.

Ҳар қандай холатда ҳам талаблар телевизион ҳуқуқлар нархи ошишидан сўнг пайдо бўлди. Яъни мантиқли занжир. Шунга қарамай ЛаЛиганинг талабларини жиддий танқид қилишмоқда. Стадион мухлислар билан 70%га тўлдириш Испания учун амаллаб бўладиган вазифа. Бу қоида бизнинг стадионларга тўғри келадими? Сўнгги марта қачон миллий чемпионат ўйинларида "Бунёдкор" стадионининг ҳеч бўлмаса ярми тўлган? "Пахтакор" ҳар бир уй учрашувида 23 минг мухлис тўплай олиши ҳақиқатга тўғри келадими? Пахта мавсуми бошланса вилоятлар жамоалари нима қилади?

Саволлар кўп. Яна биттасини қўшишим мумкин. Нега ПФЛ ЛаЛиганинг энг абсурд талабини кўчириб, ишдаги энг муҳимини ўрганмайди, масалан, чемпионат иштирокчилари сонини бир ой олдин аниқлаш. Клубларга эса чет эл тажрибасига эътибор қаратишни маслаҳат бера оламан холос. Россиянинг бир клуби бўш трибуналарни шундай тўлдирди" - деб ёзди Никимбаев ўзининг Телеграм каналида.

Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика