Latest news

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  27 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди News

Алишер Никимбаев ҳам кун мавзусига муносабат билдирди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриевнинг ўз телеграм каналига қўйган пости кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди.

Маълумки, кеча Суперлига 23-тур доирасида "Локомотив" - АГМК учрашуви ўтказилди ва бунда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан олдин ҳаво совуқ бўлгани учун "Локо" футболчилари шортик остидан ички кийим (гамаш) кийиб майдонга тушишни мақсад қилишди, албатта танани иссиқ тутиши учун. 

Бироқ ички кийим (гамаш) қора рангда бўлгани учун учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев билан ҳакамлар назоратчиси Маъмур Саидқосимов футболчиларга гамаш кийишга рухсат бермади. Негаки футболчилар шортиги қизил рангда эди. Аброр Пирриев мана шу масалани кўтариб, аввало соғлик бирламчи эканини назарда тутиб фикр билдирди. 

Кейинчалик унинг фикрига ПФЛ расмий сайти муносабат билдирди. Шунингдек, сайтимиз ходими Маъмур Саидқосимовдан интервью олиб, унинг фикрини чоп этди.

 

Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаевни ҳам ушбу мавзу бефарқ қолдирмади ва таниқли мутахассис ўз телеграм каналида фикр қолдирди. 

Хусусан Алишер Никимбаев шундай ёзган: "Шифокор Аброр Пирриев футболчиларнинг қўшимча экипировкаси қандай рангда бўлиши ҳақида яхши мавзуни кўтарди. Унга ПФЛ ва кечаги ўйин назоратчиси оперативлик билан жавоб қайтарди. Улар бу ўринда ўйин қоидаларини ёдга олиб, ички кийим шортик билан бир хил рангда бўлиши эканлигига урғу қаратишган". 

"Фақат шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, ўйин қоидаларига кўра дарвозабонлар формаси ҳам ҳакамлар ва майдондаги бошқа футболчилар формасидан фарқ қилиши талаб этилади. Агар дарвозабонда бошқа форма бўлмаса уни алмаштирмаслиги мумкин. Кечаги ўйинда эса ҳар икки жамоа дарвозабонлари, шунингдек ҳакамлар ҳам қора рангли либосларда ҳаракат қилишди. Бундан кўриниб турибдики, кечаги ўйин пайтида на "Локомотив" дарвозабони, на АГМК посбони ва на ҳакамлар бригасида қора формадан бошқаси бўлмаган". 

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика