Latest news

21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  6 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  89 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак" News

Алишер Никимбаев: "Голландия ёки Италиядан МТЖга кучли мураббий олиб келиш керак"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 мусобақасига чиқа олмади. Миллий терма жамоамиз келажаги ҳақида футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси нима сабабдан мундиал йўлланмасини қўлга кирита олмади деб ўйлайсиз?

- Сабаблар жуда ҳам кўп. Биттасини олиб айтиш мушкул. Биз кўрган сабабларнинг дастлабкиси бу мураббийнинг савияси. Иккинчидан футболчилар ўйинларга тайёр бўлишмагандир. Лекин терма жамоанинг ичида бўлмаган одам унга баҳо бериш жуда ҳам қийин. Биз кўрган нарса, мураббийнинг футболчиларни танлашдаги хатоси бўлди. 

- Игорь Сергеев терма жамоамизга муносиб футболчи эдими?

- Ҳужумчи майдонга тушдими, рақиб дарвозасига гол урмаса демак у ўша ўйинга ўз ҳиссасини қўшмаган бўлади. Менинг шаҳсий фикрим, Игорь Сергеев терма жамоамиз учун лойиқ футболчи. Фақат унинг хаётида нимадур содир бўлган. Ўтган йилги мавсумда жуда ҳам яхши спорт формасида бўлган. Ички чемпионатда ҳам ОЧЛда ҳам терма жамоа иштирокидаги ўйинларда ҳам голлар урган. Лекин Хитойга ижара асосида кўчиб ўтгани фаолиятида қандайдир бурулиш содир бўлган. Хитойга боргани катта хато бўлган. 


- Миллий терма жамоадан Самвел Бабаян истеъфога чиқарилди. Энди мураббийлик постига маҳаллий мураббий олиб келиш керакми ёки Европадан кучли мутахассис олиб келгани мақулми?

- Ҳозирги вазиятда фақат чет элдан кучли мутахассис олиб келишни айтган бўлардим. Бу менинг шаҳсий фикрим албатта. Мен Россиялик мураббийларга ҳам ишонч билдирмайман. Голландиядан ёки бўлмасам Италиядан кучли мураббийни олиб келиш керак. Терма жамоага бош мураббийни танлаш жараёнинг ўзи ҳам осон эмас. Чунки биринчи навбатда футболимиз қайси томонга ривожланишини билишимиз керак. Голландия футболи бошқачароқ бўлиши мумкин, ёки бўлмасам Италия футболи умуман бошқачароқ бўлиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар ўзаро маслахатлашиб йўналишлар белгиланганидан сўнг мураббий танлаш керак.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди
Author :
Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика