Latest news

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Алишер Никимбаев: "Эрматов ЎФАга келганига бир йил бўлди, афсуски ҳалигача ўз жамоасини шакллантира олмади" News

Алишер Никимбаев: "Эрматов ЎФАга келганига бир йил бўлди, афсуски ҳалигача ўз жамоасини шакллантира олмади"

2019 йил 14 июнь куни ЎФА раҳбариятида ўзгариш содир бўлган эди.

ЎФА Ижроқўм йиғилишида Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице президенти этиб сайланганди.

"Бугун Равшан Эрматов ЎФА Биринчи вице-президенти этиб тайинланганига бир йил бўлди. Ҳакамик фаолиятини якунлаганига ҳам бир йил бўлди десак бўлади. Ёрқин, воқеаларга тўла ўтган фаолият бундай якунланиши керак эмасди.

Бироқ бир йил олдин Эрматов бу қадамни қўйди, чунки "Ватан буюрди". У жамоатчилик учун шахсий фаолиятини қурбон қилди. Кўпчилигимиз бундай қарор қабул қила олмаймиз. Равшан Эрматов бунга қодир экан.

Албатта буларнинг барчаси оддий жойда бўлгани йўқ. ЎФАда ўша пайтда "кучли бўрон" бўлаётганди. Бу "бўрон" 2019 йилда эмас, 2017 йилда ҳам эмас ундан олдинроқ бошланганди. Вазиятни фақат кескин ва ностандарт қарор қутқариши мумкин эди. Ҳамда ҳокимият идораларидаги қайсидир кабинетда дунёнинг энг яхши ҳаками обрўси бу нажот деган қарорга келишганди.

Аммо Эрматовнинг футбол майдонидан дарҳол Биринчи вице-президенти курсисига ўтиши натижа бериши қийин эди. Футболни ривожлантириш ҳеч қачон, ҳатто энг истеъдодли одамнинг ютуғи бўлмаган бўлмайди ҳам. Эрматовга жамоа керак эди, афсуски ҳозирга қадар у охиригача бу жамоани шакллантира олмади. Йил давомида кадрлар борасида бир нечта хатога йўл қўйилди. Аммо Эрматовни бу хатолар учун кескин айблаб бўлмайди. Унинг кабинетда ишлаш тажрибаси йўқ эди. Аммо шунга қарамай Эрматов ўз жамоасига ЎФАга муносиб бўлган ўз жамоасини олиб кела олди. Бир ярим йил аввал олдинги раҳбарият идеологлари ПФЛ ва ЎФА ташқарисида ҳеч қандай мутахассис йўқ деб айтишганди. Эрматов бундай эмаслигини ва юртимиз футболида мутахассислар етарли эканини кўрсатди.

Ортда қолган 366 кун давомида Эрматов ҳамма ишни қила олмади албатта. ПФЛда ҳеч қандай ислоҳот йўқ, у ерда биргина директорни ўзгартириш билан иш муаммони ҳал қилиб бўлмайди. Бу ташкилот ўзгаришларга муҳтож. Аммо у ерда бошқаларнинг логотипларини ўғрилайдиган, ФИФА талабларига зид бўлган регламентларни ёзадиган коллектив туфайли ислоҳот ўтказиб бўлмаяпти.

Аммо Эрматов вилоят футбол Федерациялари муаммоларига эътибор қаратишга, халқаро ташкилотларда ЎФАга нисбатан ҳурматни қайтаришга, терма жамоалар бошқарув тизимини ўзгартиришга муваффақ бўлди.

Бир йил ичида барча муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Нимадир ўхшади, нимадир ҳатто ёмонлашди. Нима нотўғри қилинганини тушуниш ва олдинга интилишда давом этиш керак", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика