Алишер Маҳмудов: "Бизни “Локомотив”га қарши яна бир қийин учрашув кутиб турибди”
05 mar 2017 17:45
News
Алишер Маҳмудов: "Бизни “Локомотив”га қарши яна бир қийин учрашув кутиб турибди”
Ушбу турда
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул
қилди ва 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсдан сўнг “Сўғдиёна” клуби
футболчиси Алишер Маҳмудов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бунёдкор” жамоасига қарши учрашув биз учун ёмон ўтмади, назаримда. “Қалдирғочлар”га қарши ҳимоявий ўйин тактикасида ҳаракат қилдик. Вақти-вақти билан қарши ҳужумга ҳам ўтиб турдик.
Афсуски шу куни “Бунёдкор” дарвозасини ишғол қилиш қўлимиздан келмади. Яратилган имкониятлардан иложи борича фойдаланишга уриндик, бироқ бизга омад кулиб боқмади. Дарвозамизга гол бўлган вазиятда Ҳамдамовнинг зарбаси ўзи ўйлаганидек чиқди. Бу ҳам омад билан боғлиқ.
Энди бизни “Локомотив”га қарши яна бир қийин учрашув кутиб турибди”, - дейди “Сўғдиёна” клуби футболчиси Алишер Маҳмудов.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments