Latest news

12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  2 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   2 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  13 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  23

Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" футболчисига айланди News

Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" футболчисига айланди

Ярим ҳимоячи Алибобо Раҳматуллаев "Пахтакор" билан шартнома имзолади.

2014 йилги мавсумни "Бунёдкор"да ўтказган ярим ҳимоячи энди "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. Собиқ жамоаси таркибида олий лигада 32 учрашувда 1 тўп киритган Раҳматуллаев ўз маҳоратини "шерлар" сафида кўрсатишга ҳаракат қилади.


Раҳматуллаевнинг ўтиши тўғрисида "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
- Аслида Алибобо билан 2012 йилда шартнома тузгандик. Ўшанда у "Бунёдкор" тарбияланувчиси саналгани сабабли жамоага қайтишга рухсат бериш ҳақида илтимос қилди. Биз унинг илтимосини қабул қилдик. Чунки ўйинчини унинг хоҳиши бўлмаган тақдирда ушлаб туришдан фойда йўқ. Менимча, Раҳматуллаев "Бунёдкор"да 2 йил вақтни бой берди. Футболчи сифатида ўсиш учун етарлича ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Биз унинг ўйинларини кўпдан бери кузатиб келамиз. "Пахтакор" сафида бор иқтидорини намойиш этиши учун тўғри йўналиш беришга ҳаракат қиламиз ва унга имконият берамиз.

Футболчи ўзининг ўтиши хусусида шундай фикр билдирди:

- "Пахтакор"га ўтиш мен учун янги ва катта синов. Ёшлигимдан отам мени ушбу жамоа ўйинларини кўриш учун стадионга олиб келарди. Айтишим мумкинки, болалигимдан ният қилган орзу амалга ошди. Бундан жуда хурсандман. 2012 йил юз берган ҳолатни яхши эслайман. Ўшанда ҳали ёшроқ эдим ва бир неча тезкор қарорлар қабул қилишимга тўғри келган. Ўтишим рўй бермаганда отам мендан хафа бўлганди. Энди унинг ҳам орзуси ушалди. "Пахтакор" менежерига менга ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман. Яхши ўйинлар кўрсатиб, жамоа ғалабаларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика