Latest news

21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  46 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  43 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  2 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  11 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

Алибобо Раҳматуллаев: “Араблар айёр футбол кўрсатишади” News

Алибобо Раҳматуллаев: “Араблар айёр футбол кўрсатишади”

Икки йил муқаддам мухлислар оғзига тушишни бошлаган Алибобо Раҳматуллаев учун якунига етган мавсум бироз қийин кечди.
Футболчи ҳа деганда асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмади. Келаси йил эса у ва унинг каби ўринбосарлар сафидан асосий жамоа сафига қўшиладиган бир қатор ёш футболчилар учун имконият янада кўпаяди. Бу борада улар нафақат Ўзбекистон Олий лигасида, балки халқаро майдонда ҳам ўз омадларини синаб кўриш имкониятига эгалар. Биз Алибобо Раҳматуллаевнинг ҳам қуръа борасидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

“ОЧЛда оддий жамоанинг ўзи йўқ. Халқаро майдонда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритдими, демак жамоа кучли. Бироқ бу рақибдан чўчиш учун баҳона бўла олмайди. Биз ҳозиргисидан ҳам қийинроқ ва мураккаброқ гуруҳларни муваффақиятли якунлаганмиз. Келаси мавсум ҳам ўз ўйинимиз билан турнирда муносиб иштирок этишимиз мумкин”.

“Араблар техник томондан қитъанинг қолган мамлакатларидан кучлироқ саналишади. Қолаверса улар айёр футбол намойиш қилишади. Ҳисобда олдинга ўтиб олишганида уларга қарши ўйнаш қийинлашиб кетади. Шунга қарамай айтишим керакки, шарқий минтақа клублари ғарб жамоаларидан бир бош устунроқ”.

“Якунига етган мавсум бироз қийин кечди. Мураббийлар ишончини тўла оқлай олмаганим сабабли кам ўйин ўтказдим. Бироқ келаси йилдан умидим катта. Хатоларим устида ишлаб, “Бунёдкор”нинг асосий таркибидан муқим жой олишга ҳаракат қиламан. Ахир менинг ўйнайдиган вақтим келди”.

“Бунёдкор” ёш иқтидорларга тўла. Масалан ўринбосарлар таркиби ҳам мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бунда Александр Мочиновнинг хизмати катта. Демак, бу жамоадан ҳам 3-4 нафар футболчи асосий таркибга қўшилиб кетиш имкониятига эга деб ўйлайман”.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика