Latest news

20:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Хоразм" 0:0 (Матнли транслация)  0 20:00Суперлига. "Андижон" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50"Манчестер Юнайтед" мухлислари чипталар нархи кескин ошганидан норози  0 19:27Мартинес МЮга ўтишга рози  0 18:44"Реал" Мбаппе касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди  1 18:16Расман: "Сурхон" россиялик ҳужумчи билан хайрлашди  0 17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  12 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  4 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  16 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  8 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   15 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди” News

Али Хамам: “Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида ОЧЛ мусобақасининг гуруҳ босқичида Эроннинг “Зобоҳан” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ушбу учрашувдан сўнг “Зобоҳан” клуби футболчиси Али Хамам ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор “Бунёдкор” билан бўлган учрашувда ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз Тошкентга фақат ғалаба қозониш учун ташриф буюргандик. “Бунёдкор” гуруҳимиздаги кучли жамоа, аммо ушбу баҳсда “Зобаҳан” жуда ҳам ажойиб ўйин намойиш қилди. 

Рақибимизни ўз уйида 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Энди бор эътиборимизни кейинга баҳсга қаратамиз. Насиб қилса қолган учрашувларда ҳам ғалаба қозониб “плей-офф” босқичига чиқамиз. “Бунёдкор” ҳақида гапирадиган бўлсам, рақибимизга нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. 

Уларнинг асосий таркибдаги айрим футболчилари учрашувда иштирок этмади. Биз эса кучли ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик. Шунинг учун ҳам “қалдирғочлар” мағлубиятга учрашди, деб ўйлайман. Биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. 

Барча билади, бундан олдинги 2та учрашувнинг бирида мағлубиятга учрадик, иккинчисида дуранг натижа қайд этдик. “Бунёдкор”га қарши ўйинда, худди финал баҳсидек ҳаракат қилдик. Бизни ғалабадан бошқа нарса қаноатлантирмас эди”, - дейди “Зобоҳан” футболчиси Али Хамам.



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика