Latest news

16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  2 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  7 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  2 11:59"Манчестер Сити" учун АПЛ кейинги ҳафта тугайди, агар..."  17 11:35Луис Энрикенинг шахсан ўзи Рэшфордни ПСЖда кўрмоқчи  3 11:12"Ньюкасл" Серхио Рамосга қандай шартнома таклиф қилиши маълум  1 10:44Шкриньяр "Ювентус" билан келишиб қўйди  2 10:19Каррагер: "Жамоа 2-3 йил ҳеч қандай соврин ютмаса ҳам, "Ман Сити" Пепни ишдан бўшатмайди"  3 09:55"Милан" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1

Alfragaunus University: Ярми бузилиб бўлинган "Барселона" стадиони News

Alfragaunus University: Ярми бузилиб бўлинган "Барселона" стадиони

3 кун ичида Бельгиядан Францияга, у ердан Испанияга етиб келдик.

Сўнгги кундалигимда "Spa24h" пойгасида бўлишимиз ҳақида ёзгандим. Пойгага етиб келдик, узоқдан машиналарнинг катта тезликдаги овози эшитиларди. Чипталарни олиб пойга майдонида 300 км соат тезликда ҳарақат килаётган "учар темирлар"ни кўрдик. Энг қизиғи олдинда эди Rowe компаниясининг Ўзбекистондаги диллерлари бизга BMW Rowe жамоасининг либосларини беришганди, шу либослар билан биз барча жамоаларанинг "pit-stop" ҳудидига кириб олдик. Бирма бир дунёнинг гигант машиналари пойгаларда нима билан шуғулланишларини кўриб чиқдик. Пойгани кўпчиликка ёқадиган томони балон алмаштириш жараёни бўлса керак. Бугунга келиб бу иш 5 сонияни ўз ичига оляпти. Виззз этиб янги балон ва машинага бензин қуйиб беришади.






Бу мусобақа бир йилда бир маротаба бўлади. Унга кўра 24 соат давомида 3 нафар ҳайдовчи алмашиб битта машинани ҳайдашади. Шу вақт оралиғида энг кўп км босиб ўтган улов чемпион бўлади. Бу сафар улоқни "Астон Мартин" илиб кетди. Иккинчи "мерс, уч эса "Ауди" бўлди. Мен видеода мусобақада иштирок этадиган "Мерседес"ни кўрсатган эдим.




Қисқаси раллини томоша қилиб Парижга йўл олдик. 500 км масофани тонггача босиб ўтдик. У ерда кўп бўлмадик, кечга Барселона томона йўлга чиқдик. Сабаби "Эйфел"ни кўрганингиздан кейин, бошқа ишларга вақт ажратиш Парижда жуда катта вақтни олади. "Версаль" саройи узоқда ва уни айланишингиз учун 5 соатдан кам вақт кетмайди. "Лувр"ни томошаси учун эса сизга аслида бир ҳафта ҳам кам.

Париж Олимпиадасига оз қолганлиги учун, шаҳарнинг аксар йўллари ёпилган, шунинг учун ҳам Ўзбекистон байроғини "Эйфел"га олиб чиқдикда, спортчиларимизга омад тилаб Испания жанубига йўл олдик. Бу эса бизга 1100 кмга тушди. Орада қуюқ туман, мажбур 2 соат тўхтадик.


Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell






"Барселона" машҳур қилган Барселона шаҳри анча чиройли ва шу билан бирга хунук табиатли инсонларга тўлиб кетибди. Бежизга клуб "ранглиларни" очиқчасига байрамлари билан табрикламас экан, шаҳарда улар шу қадар кўпки, яна бу ерга келиш фикридан қайтдим. Лекин уларни олиб ташласангиз, бу дунёдаги энг чиройли ва тартиб билан қурилган шаҳарлардан бири ҳисобланади.

Табиийки бу ерга келиб "Ноу Камп"дан хабар олмасдан илож йўқ. Стадион деярли ярмигача бузиб ташланган. Дастлабки режага кўра реконструкция ишлари йил сўнггига қадар битирилиши керак эди. Кейинчалик муддат ўзгарди, агар иш яхши кетса 2026 йилга келиб жамоа яна ўз майдонида ўйнайди.

Жамоанинг музейи ҳам қисқартирилган тартибда ишлаяпти. Кўплаб томошабоп буюмлар йўқ. 1992 йил айнан Барселона Олимпиадасида афсонавий Оксана Чусовитина йирик мусобақадаги биринчи медалини ютган эди. Бўлиб ҳам, олтин! Афсус у жароҳати туфайли Париж Олимпиадасида қатнаша олмайдиган бўлди.


 

Лионель Мессининг ютган "Олтин тўп"лари


"Барселона" ютган Чемпионлар лигаси кубоклари


Марҳум Йохан Кройф учун аталган бурчак


Карлес Пуйоль ва Роналдиньо "бирга" суратга тушиб олдим



Роберт Левандовскининг сотувдаги формалари 


"Барселона"нинг янги стадиони мана шундай бўлади



Энди биз Турин томон йўлга чиқамиз. Евро-2024га шу билан 1/4 финал ўйинларига етиб борамиз.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика