Latest news

00:33АПЛ. Салибасиз "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди  2 00:15Ла Лига. "Хетафе" – "Барселона": Ямаль, Рафинья, Гави бошланғич таркибда!  7 00:04А Серия. "Ювентус" "Милан"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  3 23:40Расман: "Қизилқум" "Насаф" собиқ легионерини трансфер қилди  6 23:29Лига 1. ПСЖ Ҳусановсиз қолган "Ланс" устидан иродали ғалабага эришди  1 23:10Бундеслига. "Бавария" ва "Вольфсбург" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, "Лейпциг" камбэк сабаб ғалабани қўлдан чиқарди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  1 22:22Ла Лига. Гризманн 90-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади ва "Атлетико" "Леганес"га мағлуб бўлди, жамоа бунгача барча мусобақаларда 15та ўйинда ғалаба қозонганди  18 22:16АПЛ. "Ливерпуль" Нуньеснинг 90+1 ва 90+3 дақиқадаги голлари эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  15 21:33"Арсенал" — "Астон Вилла". Таркиблар маълум  8 21:10"Ювентус" — "Милан". Таркиблар маълум  19 20:56Лига 1. "Ланс" ўз уйида ПСЖни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 20:26"Милан" ва Уокер шартнома бўйича келишувга эришди. "Ман Сити" у билан келишувни бекор қилмаслиги, балки харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага юбориши мумкин  2 19:54"Андижон" черногориялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  11 19:33АПЛ. Кетма-кет 9та ўйинда ғалаба қозонган "Ньюкасл" ўз уйида йирик мағлубиятга учради  11

Алешандро Пато ҳозир қаерда? News

Алешандро Пато ҳозир қаерда?

Бразилиялик иқтидор соҳибини мухлислар жуда яхши эслашади.

Катта шов-шувлар билан катта футболга кириб келган ёш йигитчани порлоқ келажак кутаётгани ва у жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлишини таҳмин қилишганди, лекин воқеалар ривожи бироз бошқачароқ тус олди. 

Пато Италия билан боғлиқ хотираларини доим табассум билан ёдга олади.

“Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳснинг 24-секундидаёқ футболчи жуда чиройли гол муаллифига айлангани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ўшанда мухлислар ҳайратига сабаб бўлиб, спортга ихтисослашган каналларда бир неча ой такроран намойиш этилган ажойиб гол муаллифи 22 ёшли бразилиялик эди. 2013 йил қишда Америкага қайтиш, “Коринтианс”дан “Сан-Паулу”га ўтиш, янги ижара — Лондоннинг “Челси” клуби, кейин эса “Вильярреал” билан 4 йиллик шартнома тузган. У ҳозирда Хитой Суперлигасида ўйнайдиган “Тяньцзинь Цюаньцзянь” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

“Ўйлашимча, у жамоага келгани ўйин учун муҳим омиллардан бири бўлган. Бизнинг тактикамиз тўпни пастда ушлаб туришдан иборат эди. У ҳар доим ҳам буни уддалай олмаган бўлиши мумкин, бироқ бир неча бор ажойиб ўйин кўрсата олган. Пато айтганларимни тўғри бажарар, ҳужумда яхши ўйнар ҳамда кучли зарба бера оларди”, — деган эди Фабио Каннаваро футболчининг клубдаги биринчи ўйинидан сўнг.

Афсуски, дастлабки ўйин мағлубият билан бошланди: “Гуанчжоу Фули” (0:2). Бу баҳс 2017 йил март ойи бошларида бўлган. Иккинчи тур Патони “Тяньцзинь” мухлислари орасида қаҳрамонга айлантириши мумкин эди. Аммо меҳмонларнинг бу ерда ҳам омади келмади. “Шанхай Шэньхуа” билан 1:1 дуранг натижа қайд этилди. Учрашув сўнгги дақиқаларида дарвозабон жамоани мағлубиятдан сақлаб қолади ва Патонинг зарбасидан кейин тўпни ушлаб қолганди.

2017 йил 1 апрель куни Олимпиада ғолиби, “Олтин тўп” эгаси ва Россиянинг 2015 йилги чемпиони Хитой элитасида дастлабки ғалабага эришди: Пато яхши ўйин кўрсатди ва голли узатма берди. Каннаваро 24 минг томошабинни ғалаба билан табриклади. Аксель Витсел эса бутун ўйин давомида майдон марказида ҳукмронлик қилди ва ажойиб паслар етказиб бериб турди. Уйда бўлган иккинчи баҳс ҳам омадли якун топди.

“Милан” собиқ ўйинчисининг Хитойдаги фаолиятини буткул самарасиз ўтди десак нотўғри бўлади. Пато бошқа чет эллик футболчилар каби кўпчиликнинг эътибор марказида эди. Дарҳақиқат, улар ўртасидаги шахсий шартномалар нафақат молиявий жиҳатдан, балки Суперлига ва мамлакатдаги ўрнидан ҳам катта аҳамиятга эга эди. Алешандре лиганинг икки мавсумида 30тача гол уришга муваффақ бўлди. 2018 йил жамоа турнирнинг кучлик учлигидан ўрин эгаллади.

Бразилиялик ўйинчининг Италиядаги илк учрашуви “Интернасьонал”га қарши бўлганди. А Серияда унинг чиқишини ҳамма кутган ва дебют ўзини оқлаган. Анчелотти жамоаси таркибида Кака, Зеедорф ва Роналдо кучли учлиги бўлишига қарамасдан, Алешандре энг юқори кўрсаткични қайд этган. У Италиядаги биринчи голини уришга муваффақ бўлганди. “Қизил-қоралар” эса Эдоардо Рея шогирдларини мағлубиятга учратишган.

Бундан ўн бир йил муқаддам Патиньо Италия футболига кириб борди. Дарҳол ўзини намоён қила олган футболчи Бразилия термасига ҳам таклиф қилинди. Форвард термадаги фаолиятини ҳам муваффақиятли тарзда бошлади. 2008 йил март ойи "Уэмбли"да Швецияга қарши ўтган баҳсда Пато термадаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди. Дунга бошчилигидаги жамоа Лондонда бўлган ўртоқлик учрашувидан ҳам 1:0 ҳисобдаги ғалаба билан уйга қайтганди.

Пато “Россонерилар” таркибида 2013 йил қишигача ўйнади ва 60дан ортиқ гол урди. Шунингдек, Скудеттони қўлга киритиб, 2010/11 йилги мавсумда мамлакат Суперкубогига сазовор бўлди. Тўғри, доим ҳам омади юришавермаган. Лекин кўпчиликнинг ёдида қолишга муваффақ бўлган. Баъзида у “Милан”га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар қулоғимизга чалинади, лекин назаримизда бу гаплар ҳақиқатдан анча йироқ.

Патиньо “Милан”да жуда бахтиёр эди. У Италия билан боғлиқ хотираларини доим табассум билан ёдга олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика