Latest news

03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  175 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  2 23:58Пеп Гвардиола: "Ҳусанов иложи борича тезроқ инглиз тилини ўрганиб олади деб умид қиламан"  10 23:29Икки ҳафтадан сўнг 40 ёшга тўладиган Роналду Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарга айланиб олди  6 23:11Кунья Лондон клубига ўтадими?  0 22:38Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади  6 22:31Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"да қанча маош олиши маълум  19 22:27Европа лигаси. "Галатасарой" ва "Динамо" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди, украинлардан ажойиб камбэк!  3 21:32Эрон чемпионати. "Фулад" ва Юсупов ўз уйида ғалаба қозонди  1 21:23Эрон чемпионати. "Персеполис" бир киши кам бўлиб қолган "Зобаҳан"ни енга олмади, Ўрунов жароҳат олди  12 20:58Мусиала "Барселона"га йўл олиши мумкин  11 20:35Танқидлар ёмғири остида қолаётган Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин  3

Ален Перрен: "Ўзбекистон сафида Жепаров ва Кападзе кучли" News

Ален Перрен: "Ўзбекистон сафида Жепаров ва Кападзе кучли"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Хитой ва Ўзбекистон учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида хитойликлар устози Алан Перрен ва ҳимоячи Занг Ченгдонг иштирок этди.

Матбуот анжуманида 50дан ортиқ ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Хитойликларнинг келиши бироз кечикди.

- Ўзбекистонга қарши ўйиндан ўз фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. Учрашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз?
- Мусобақани жуда яхши бошладик. Ўзбекистон КХДР жамоасидан кучли эканлигини кўрдик. Бу жамоа ўтган Осиё Кубогида тўртинчи ўринни олганди. Таркибдаги бир қатор футболчилар Қатардаги қитъа чемпионатида ҳам иштирок этишган. Ўзбекистон сафида 8 (Жепаров) ва 18-рақамдаги (Кападзе) футболчилар кучли. Индивидуал тарзда ўйнай оладиган ўйинчилар кўп. Рақибимизда жамоавий ўйин ҳам кучли. 2011 йил биз Ўзбекистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Бу сафар уларни мағлуб этишга уринамиз, - дейди Алан Перрен.

Ҳимоячи Занг Ченгдонг эса дастлаб қуйидаги фикрларни билдирди:
Рақибимиз кучли футболчиларга эга. Ўтган мусобақаларда жуда муваффақиятли тарзда иштирок этган. Саудия Арабистонига қарши баҳсда биз яхши ўйнаб ижобий натижага эришдик.

 - Ўтган ўйинда жамоаингиз сафида қайси футболчини энг яхши деб айта оласиз?

- Саудия Арабистони билан баҳсда барча ўйинчилар жуда яхши ўйнашди. Ҳеч бир футболчини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман.  

- Криштиану Роналдунинг "Олтин тўп"ни қўлга киритганига муносабатингиз? Иккинчи савол Ўзбекистон ҳақида нима дея оласиз?

- Роналду ҳақли равишда "Олтин тўп"га эга чиқди. Лекин қолган номзодлар ҳам кучли эди.

Биз Ўзбекистон терма жамоасини яхши ўрганиб чиқдик. Иккинчи турдаги баҳсга тайёрмиз.

- КХДР ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйин олдинроқ бўлади. Ушбу учрашув натижаси Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳсга таъсири бўладими?

- Бизнинг Ўзбекистонга қарши ишлаб чиққан режамиз бор. Шу боис фақат ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Албатта учрашув натижасини билишимиз турган гап.

- 2011 йил Хитой илк турда ғалаба қозонган. Лекин гуруҳдан чиқа олмаганди. Бу сафар ҳам дастлабки турда ютуқ бўлди. Бу сафар натижа яхшироқ бўлармикин?

- Гуруҳ босқичи учта ўйиндан иборат. Агар учала ўйинда яхши ўйнасак албатта чорак финалга чиқамиз.

- Статистикага назар солсак Хитой Осиё Кубокларида Ўзбекистон билан уч марта тўқнаш келиб умуман ғалаба қозона олмаган. Бир марта дуранг ўйнаган ва икки бор ютқазган. Бу эртанги баҳсдан олдин сизларга қўшимча босим юклайдими?

- Тарих тарихлигича қолади. Биз бугунги кун билан яшаймиз. Албатта Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли. Хитой эртага ғалаба қозониш учун уринади.

Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика