Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

Алексей Петрушин: "Россияда ўзбек футболчиларининг сони ортиб боряпти" News

Алексей Петрушин: "Россияда ўзбек футболчиларининг сони ортиб боряпти"

Россиялик мутахассис Алексей Петрушин қозоқ ва ўзбек футболини солиштирди.

"Қозоқ футболига ўзгартиришлар керак. Футболингизни Ўзбекистонники билан солиштиринг. У ерда футбол - давлат дастуридан ўрин олган. Бу инсонларни истиқбол учун ишлашга мажбур қилди. Россияда қанча қозоқ футболчилари тўп тепади? Тўғри, ҳеч ким. Ўзбекларчи? Улар ўндан ортиқ ва ҳар йили бу рақам ўсиб боряпти. Бунча футболчилар қаердан пайдо бўляпти? Чунки ҳукумат мамлакатда бу спорт турини ривожланиши билан шуғулланяпти.

Қозоғистон - катта давлат, уларданда каттароқ. Аммо Ўзбекистон олий лигасида 16 та жамоа бор, биринчи лига кўп клублар ўйнайдиган икки ҳудудга бўлинган. Шу сабабли уларда футболчилар танлови жуда катта. Сизларда эса клублар камайиб кетяпти.

Бундан ташқари яна бир мавзу ҳақида гапирмоқчиман. Янги регламент бўйича биринчи дивизионда фақат қозоғистонлик мутахассислар ишлаши мумкин экан. Қозоғистон ва Россияни ягона божхона иттифоқи боғлаб туради. Лиганинг бу қарори тушунарсиз. Рақобат нима бўлади? Мураббийлар бошқалар билан рақобат қилмаса қандай ўсишади? Бу қарорни баҳсли дейиш мумкин" - дейди Алексей Петрушин.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика