Latest news

20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  2 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:40Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал", "Сўғдиёна" – "Қизилқум" (онлайн ҳисоб)  5 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  2 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  0 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  2 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  18 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1

Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди News

Алексей Николаев “Пахтакор”га қайтди

Алексей Николаев 6 йиллик танаффусдан сўнг яна “Пахтакор”га қайтди.

Фақат бу сафар мураббий сифатида. Ўтган мавсум “Динамо” (Самарқанд) шарафини ҳимоя қилган 39 ёшли Николаев бу йил бутсаларини михга илишга қарор қилди. Собиқ футболчига “Пахтакор” клубидан таклиф бўлди ва эндиликда Алексей академияда болалар билан ишлашни бошлаб юборди.

Мухлисларга яхши маълумки, Николаев Ўзбекистон чемпионатларида 300дан зиёд учрашув ўтказган. “Пахтакор”да эса 80дан зиёд беллашувларда иштирок этган. Шунингдек Алексей Николаев миллий терма жамоада ҳам 2002-2008 йиллар давомида 42та ўйинда майдонга тушишга муваффақ бўлган.

Николаевнинг футболчилик фаолиятидаги клубларига назар ташлайдиган бўлсак, ўзимизда “Қизилқум”, “Пахтакор”, “Динамо”, “Бунёдкор”, “Бухоро”, “НБУ-Осиё”  ҳамда “Қўқон-1912” каби жамоаларда ўйнаганини кўришимиз мумкин. Шунингдек у хориж клубларида ҳам фаолият юритиб қайтган. Хусусан, Россиянинг “Шинник”, Хитойнинг “Шэньчжэнь Руби” ҳамда Қозоғистоннинг “Актобе” сингари жамоаларида ўйнаган.

Албатта Николаев юқорида номлари келтириб ўтилган клубларда тажрибали мутахассислар билан бирга ишлаган. Улардан ўрганганларини эндиликда болалар футболида амалда қўллайди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика