Latest news

15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  3 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  1 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6

Алексей Евстафеев: "Биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман" News

Алексей Евстафеев: "Биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Навбаҳор-Фарм" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Шўртан" устози Алексей Евстафеев ўз фикрларини билдирди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин жамоа учун қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлимда ҳеч нима ўхшамади, жамоавийлик ҳам, бир-бирини тушуниш ҳам. Бу нима билан боғлиқлигини билмадим. Буни кўриб чиқамиз. Асосийси - бугун ғалаба қозондик, уч очко муҳим эди. 

- "Юниред"га қарши ўйинда асосий таркибни танлашда адашганингизни айтгандингиз. Бу сафар асосий таркибда нималарни ўзгартирдингиз ва бу ўзини оқладими?

- "Юниред" билан нафақат асосий таркиб нотўғри танланди, балки, бир қанча футболчилар майдондаги функцияларини бажаргани йўқ. Ўша ўйинда режаларни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Шу боис яхши ўйин кўрсатишга қийналдик. Бугун эса ўзимизнинг эски схемамизга қайтдик. Бу схема йигитларга яхши таниш. Билмадим, балки, йигитларнинг рухий ҳолати ўйинга тайёр бўлмагандир. 

- Зафар Полвоновнинг асосий таркибда тушмаётгани, кўп имкон берилмаётгани унинг ёши билан боғлиқми?

- Ҳа, албатта. Унинг бу ёшида барча чарчагандан кейин майдонга тушгани маъқулроқ. Шундай пайтда у ўйинни кучайтирмоқда. Умуман олганда бу тактик юриш - бизда доимо ушбу вариант бўлади. У қачонки майдонга тушса, ўйинимизда кучайиш кузатилади. Ўз навбатида рақибларга миннатдорлик билдираман. Гарчи камчилик бўлишса-да, бизга яхшигина муаммолар яратишди ва бизга қийин бўлди. Уларнинг ўйини яхши, шунчаки омад келмади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика