Latest news

22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  0 21:58Россия кубоги. "Зенит" – ЦСКА. Бошланғич таркиблар аниқ!  5 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:35Элит ОЧЛ, ярим финал. "Ал Насср" – "Кавасаки" (онлайн ҳисоб)  30 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  16 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  8 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  6 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0

Алексей Евстафеев: "Сентябрь ойида Япония ёшлари билан ўйнаймиз" News

Алексей Евстафеев: "Сентябрь ойида Япония ёшлари билан ўйнаймиз"

Хабарингиз бор, 4-12 октябрь кунлари Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда Осиё чемпионати саралаш ўйинларини ўтказади.
Алексей Евстафеев шогирдлари Ҳиндистон, Қатар, Туркманистон ва Непал ёшларига қарши ўйнашади.

Ахборот ҳамкоримиз "Футбол Экспресс" газетаси мухбири Евстафеевдан тайёргарликлар борасида интервью олди.

- Осиё чемпионати саралаш баҳслари бошланишига оз вақт қолмоқда. Терма жамоанинг тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- Тайёргарликни режа бўйича олиб бораяпмиз. Августда Дукентда йиғин ташкил этдик. Сентябрь ойида Япония ёшлар терма жамоаси Тошкентга келади. Уларга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Саралашда иштирок этадиган таркибни деярли аниқлаб олдик. Японияга қарши ўйинлар орқали йигитларнинг имкониятларини яна бир бор текшириб оламиз.

- Гуруҳдаги рақибларни ўрганиш жараёни қандай кетаяпти?

- Қатардан ташқари гуруҳдаги бошқа рақибларимиз тўғрисида ҳеч нима билмаймиз. Ёдингизда бўлса, баҳорда Қатарда ташкил этилган мусобақада иштирок этиб мусобақа мезбонлари билан куч синашгандик. Шу боис Қатарнинг қандай ўйнашини биламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика