Latest news

22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  3 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

Алексей Евстафеев: «Бор эътиборимиз Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган» News

Алексей Евстафеев: «Бор эътиборимиз Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеевнинг таъкидлашича, шогирдлари Непалга қарши ўйинда янада йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь, сешанба куни ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳслари «А» гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Непалга қарши майдонга тушди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда терма ҳужумчиси Элдор Шомуродов хет-трикка эришган бўлса, Нажмиддин Нормуродов ва Бобур Давлатов ўз ҳисобига биттадан гол ёзиб қўйди.

«Непал ёшлар терма жамоаси иштирокидаги дастлабки икки ўйинни кўргандик. Ушбу жамоа ҳақида тасаввурга эга эдик, шундан келиб чиқиб, ўз ўйинимизни ташкил этдик. Албатта, бугун ғалаба қозонишимизни, кўп гол уришимизни кутгандик. Бундан ҳам йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ қатор вазиятлардан фойдалана олмадик», - деди Алексей Евстафеев.

Непалга қарши ўйинда бир қатор футболчилар илк бор биринчи дақиқалардан майдонга тушишди. Бир қатор асосий таркиб футболчиларига, жумладан, терма етакчиларидан бири Миржамол Қосимовга бўлажак муҳим ўйинлар олдидан куч тўплаб олиш имкони берилди.

«Саралаш баҳслари учун ўз стратегиямиз бор. Биз айнан шу стратегияга асосланиб ишлаяпмиз. Қисқа вақт оралиғида кўп учрашув ўтказишга тўғри келади, шундан келиб чиқиб, баъзи футболчилар кучларини тўплаб олишларига имкон яратамиз, бошқаларига эса ўйнаш имконини берамиз. Олдинда бизни яна икки муҳим ўйин кутиб турибди, шунинг учун кучларни тўғри тақсимлай олишимиз муҳим аҳамиятга эга», - деди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш доирасидаги навбатдаги учрашувни 10 октябрь, пайшанба куни Ҳиндистон ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади. Саралашнинг дастлабки ўйинида Қатарга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган ҳиндлар, 2-турда Непални 1:0 ҳисобида мағлуб этишди ва финал босқичи йўлланмаси учун курашни давом эттиришмоқда.

«Бизни олдинда Ҳиндистонга қарши ўйин кутиб турибди, шунинг учун ҳозирча Қатарга қарши кечажак ўйин ҳақида ҳозирча ўйлаётганимиз йўқ. Бор фикру-хаёлимиз айнан Ҳиндистонга қарши ўйинга қаратилган, чунки – айнан шу яхши жамоа устидан қозонилажак ғалаба бизни Осиё чемпионати финал босқичига олиб чиқишини яхши тушунамиз», - деди Евстафеев.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш кампаниясини ушбу ўйинларга мезбонлик қилаётган Қатарга қарши ўйин билан якунлайди. Кўпчилик мутахассислар томонидан Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги 12 октябрь куни бўладиган ўйин ўзига хос финал учрашувига қиёсланмоқда.

«Тўғри, мен Қатар ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўрдим, албатта. Бу жамоа ҳақида нима дейишим мумкин? Яхши шаклланган, ўйини бор, тезкор ҳаракат қиладиган футболчилардан ташкил топган кучли жамоа. Қатарга қарши ўйинда бизга осон бўлмайди», - дея қўшима қилди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика