Latest news

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Александр Хомяков: "Ёрдамчиларим ва шогирдларимга раҳмат" News

Александр Хомяков: "Ёрдамчиларим ва шогирдларимга раҳмат"

"Қизилқум" - "Машъал" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози ўз фикрларини билдирди.
"Аввало мен шогирдларим ва ёрдамчиларимга раҳмат айтмоқчиман. ПРО лицензиясига ўқиётган вақтда йўқлигимни билинтиришмади. Бугун навбатдаги бор шундай вазиятда улар мени қўллаб туришди. Ўз жамоам ўйинидан уялмайман. Ғалаба учун курашдик, олдиндан ўйин қийин бўлишини билардик. Аммо кичик хатолар туфайли ғалаба қозона олмадик. Ўйин жанговор дуранг қайд этилди. Рақибни ўрганиб чиққандик, тўп ўтказмадик. Демак, ҳимояда яхши ўйнадик, қарши ҳужумлардан эса унумли фойдалана олмадик.

Ўз уйимиздаги ўйинларда ғалаба қозона олмаганимизга балки руҳий босим сабаб бўлгандир. Кейинги уй ўйинимизда зафар қучиб мухлисларимизга байрам ташкил этиб беришни истаймиз.

Бир ҳафта давомида жамоа билан бирга бўлмадим. Фақат бугун улар билан кўришдим, яна бир бор ёрдамчиларимга ва шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. "Қизилқум"дан Вагапов, Шишелов ва Жўраев кучли ўйинчи эканлигини билардик, улар бугун яхши ўйнашди", - дейди Александр Хомяков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика