Latest news

02:29Карло Анчелотти: "Шартномамни яна тўрт йилга узайтираман"  0 02:08ЎФА ва ЎзПФЛ Суперлига жамоалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди  0 00:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" Хорватияда дуранг қайд этди ва бошқа натижалар  2 00:46Европа лигаси. Меҳмонлар учун аталган кеча: "Ноттингем" Туркияда "Фенербаҳче"ни аямади ва бошқа натижалар  1 00:21Чилаверт: "Реал"нинг 90 фоизи қора танлилар, бироқ муаммо фақат Винисиусда"  2 23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  4 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  2 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман" News

Александр Хомяков: "Хебай "Андижон"да қолади деб ўйлайман"

"Бухоро" ҳамда "Андижон" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур ўйинидан (0:1) сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков матубот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
Хомяков: "Турнирдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда ўйин қийин бўлишини билардик, ҳаво ҳам баҳсга таъсир кўрсатди. "Бухоро" биринчи бўлимда 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашини кутгандик, аммо улар 4 нафар ҳимоячини майдонга туширишди. Шу сабабли ўйинимизда бироз тушунмовчилик юз берди. Бахтимизга иккинчи таймда ўзимизга келдик ва ҳужумларимиздан бирини гол билан якунладик. Кейин устунликни ушлаб қолишга ҳаракат қилдик. Иссиқ сабаб футбол ўйнаш қийин бўлди. Бироқ ҳаммаси яхши якунланди.

Мухлислар, жамоа, вилоятимиз ва янги ҳомийни ғалаба билан табриклайман".

- Бугун ғалаба қозонишни кутганмидингиз?

- Албатта кутгандим. Бироқ иккала жамоага очко сув ва ҳаводек кераклиги учун қийин бўлди. Футболчиларнинг профессионализмидан кўнглим тўлди.

- Клуб маош ва мукофот пуллари бўйича қарзини узганини ўқидик...

- Ёзишиптими, бу ҳақида гапирсам бўладими... Ҳа, ҳомийимиз ва ҳокимият қўллаб-қувватлаши орқали қарзлар узилди. Бундан сўнг ёмон ўйнай олмасдик.

- Рубен Хебай мавсумнинг иккинчи қисмида жамоада қоладими?

- Унинг "Андижон" билан шартномаси бор, Хебай қолади деб ўйлайман.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика