Latest news

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Александр Хомяков: "Узоқ давом этган қора анъанани бузиш ёқимли" News

Александр Хомяков: "Узоқ давом этган қора анъанани бузиш ёқимли"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида
- Албатта ўз майдонимиздаги очилиш ўйинида бу каби ғалаба ёқимли. Бугунги учрашувга жамоа мухлислари ҳам жуда катта тайёргарликни амалга оширган, буни барчангиз кўрдингиз. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам алоҳида ҳиссаси бор. Йигитларга ўйин борасида эътирозим йўқ, бунақанги ғалабадан кейин эътироз ҳам бўлмайди. Футболчилар барча кўрсатмаларни тўғри ва аниқ бажаришди, стандарт вазиятларда ҳам яхши ишладик.

- "Бунёдкор" бугунгача мағлуб этилмагани ҳақидаги статистикадан хабардормидингиз?

- Ҳа, бундан хабарим бор эди. Ўзаро ўйинларимиз билан боғлиқ статистикаларни кузатиб чиқдим. "Бунёдкор"га қарши ўйинлардаги узоқ давом этган қора анъана бугун бузилди, бу албатта айтиб ўтганимдек ёқимли.

- Жамоага янги таклиф этилган Зигурскийга бир оз тезлик етишмаётгандек кўринаяпти...

- У ёш футболчи. Ўйиндан ўйинга ўсиб, жамоага мослашиб боради. Зигурскийнинг имкониятларини кўриб, ўрганиб чиқиб жамоага таклиф этганмиз. Унинг майдонда бажарадиган ишлари бор, зиммасига кўплаб вазифаларни юклаганмиз. Зигурский кўрсатаётган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпман.

- Абдувоҳид Ғуломов бугун ўтган ўйиндан фарқли тарзда бошқа позицияда ҳаракатланди, бунинг сабаби нима?

- Бизда қанот ҳимоячиси билан боғлиқ муаммо бор. Илҳом Алижонов жароҳат олган ва ҳозирда тикланиш жараёнини бошдан ўтказаяпти. Шунинг учун ҳам унинг позициясида бошқа футболчини ўйнатишга мажбур бўлдик.






Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика