Latest news

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  16 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  39 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  8 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади" News

Александр Хомяков: "Умуман олганда бугунги ўйинимиз менга ёқмади"

"Машъал" - "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Александр Хомяков иштирок этди.
"Дастлабки бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Иккинчи бўлимда ўзимизда куч топиб тезкор гол урдик ва олдинга чиқиб олдик. Умуман олганда эса ўйинимиз менга ёқмади. Биринчи даврада жуда яхши ҳаракат қилгандик. Ҳозир эса йигитлар ўзларини бўш қўйиб юборишди. Сабаби бошқа жамоалар билан орамиздаги фарқ анча катта бўлиб кетди", - дейди Хомяков.

"Тўғри кўп гол уриб кўп ўтказаяпмиз. Аммо 31та қўйиб юборилган гол жуда кўп. Ўтказилган голларда фақат дарвозабон ва ҳимоячиларнинг айби бўлмайди".

"Зоҳир Қўзибоев учун хурсандман. Олий лигадаги дебют мавсумида кўплаб голлар уриб тўпурар бўлиб турибди. Бундан албатта хурсандман".

"Ўйинда кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, бунинг устида ишлаяпмиз. Машғулотда барчаси ўхшайди, аммо ўйинда доим ҳам осон бўлмайди".

"Локомотив"га қарши Тошкентда ўйнаш оғир, бироқ агар улардан очко олсак бундан албатта хурсанд бўламиз", - дейди Александр Хомяков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика